Ярим тайёр маҳсулотлар вақтни сезиларли даражада тежайди. Шу туфайли улар аллақачон тушлик ёки кечки овқат учун энг мақбул вариантга айланган. Бироқ музлатилган маҳсулотлар ҳеч қандай фойдали моддаларни ўз ичига олмайди ва энг ёмони, улар соғлиқ учун зарарли бўлиши ҳам мумкин. Marie Claire нашри рациондан чиқариш керак бўлган энг зарарли ярим тайёр маҳсулотларни маълум қилди.

Фото: Marie Claire

Ярим тайёр музлатилган тушлик

Фото: Marie Claire

Қандай таомлиги муҳим эмас: музлатилган лазаня, ризотто ёки терияки соусли товуқ. Ушбу ярим тайёр маҳсулотларнинг барчаси организмга зарар етказиши мумкин. «Музлатилган овқатлар орасида фойдалироқ вариантлар мавжуд бўлса-да, уларнинг кўплари носоғлом экани маълум. Асосий сабаблардан бири натрий даражаси. Музлатилган овқатлар тахминан 1000 мг натрийни ўз ичига олади, бу кунига тавсия этилган миқдорнинг ярмидан кўпини ташкил қилади, — дейди нутритионист Кейли МакМорди New York Post газетасига берган интервьюсида. — Натрийни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония, инсульт ва бошқа юрак касалликлари хавфини оширади». Шунингдек, экспертнинг таъкидлашича, музлатилган кечки овқатларда одатда сабзавотлар етишмайди. Вақтни аямасдан қадоқланган маҳсулотларни диққат билан ўқиб чиқишни ва ундаги натрийга эътибор беришни таклиф қилади.

Музлатилган пицца

Фото: Marie Claire

«Музлатилган пицца калория, туз ва ёғи кўп бўлган юқори калорияли егуликдир», — деб таъкидлайди яна бир овқатланиш мутахассиси Анжела Л. Лаго. Рациондаги ортиқча туз ва носоғлом ёғлар, ўз навбатида, юрак касалликлари, диабет ва қон босими билан боғлиқ муаммолар хавфини сезиларли даражада оширади.

Музлатилган ширинликлар

Фото: Marie Claire

Музлатилган пирог ва ширинликлар етказиб бериш бўйича анча оммалашмоқда. Бироқ бу тўғри танлов эмас. «Музлатилган пирогларни истеъмол қилиб, завқланиш мумкин бўлса-да, улар энг юқори калория ва ёғли маҳсулот ҳисобланади», — деб огоҳлантиради парҳезҳунос Эллисон Толлман.

«Музлатилган десертлар юқори даражада қайта ишланган углеводлар ва шакардан иборат бўлиб, кимёвий консервантлар у ёқда турсин, ҳеч қандай озуқавий қийматга ҳам эга эмас,» — дейди ҳамкасби Кейли МакМорди. Мутахассиснинг фикрича, музлатилган ширинликларни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширадиган ёмон холестерин даражасининг ошишига олиб келади.

Музлатилган картошка фри

Фото: Marie Claire

Фаст-фуд ресторанларидаги янги картошка фрилар фойдали бўлмаган ёғлар ва калорияларга бой. Шунингдек, музлагандан кейин у охирги фойдали хусусиятларини ҳам йўқотади. Шундай қилиб, бу ярим тайёр маҳсулот ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Музлатилган гамбургер ва ҳот-доглар

Фото: Marie Claire

Бундай фаст-фудларнинг хавфли компоненти гўштдир. «Қайта ишланган гўшт юрак соғлиғи ҳақида гап кетганда, асосан натрий ва кимёвий консервантлар туфайли энг хавфли озиқ-овқатлардан бирига айланади, — дейди Кейли МакМорди. Қайта ишланган гўштни жуда яхши кўрадиганларга овқатланиш мутахассислари ҳафтасига битта порция билан чекланишни таклиф қилади.