Бундан 50 йил олдин ҳам Бирлашган Араб Амирликлари тарқоқ, кўзга кўринмас шаҳарлардан иборат эди. Ҳозир эса жадал ривожланаётган ва анча ранг-баранг мамлакатга айланган. Кўринишидан, ғайриоддий нарсаларни фақат шу ердан топиш мумкин. Албатта, уларнинг аксарияти маҳаллий аҳолига аллақачон таниш, аммо сайёҳлар учун сирлигича қолмоқда.

AdMe нашри тақдим этган мақолага кўра, бу мамлакат ошкор этилишини кутаётган кўплаб сирларга эга эканини кўриш мумкин.

«Менинг дўстим Дубайда яшайди ва бундай нарсаларни маҳаллий чўлда тез-тез учратишини айтади». Ҳа, бу оддий розеткалар, улар чўлда экскурсиялар пайтида жиҳозларни заряд қилиш учун ишлатилади.

Фото: AdMe

БААдаги белгиларда «ногирон» сўзи ўрнига «руҳан кучли» деб ёзилади.

Фото: AdMe

Ресторанлардаги порциялар жуда катта. Таомни кутаётганингизда улар ейиш мумкин бўлган бепул пирожки ва салатлар беради.

Фото: AdMe

«Маҳаллий супермаркетда жажжи Nutella топилди».

Фото: AdMe

Йўл яқинидаги қишлоқларда совуқ сувни бепул олиш мумкин.

Фото: AdMe

«Мана, саҳро сафари пайтида менинг мотоциклимга қўнган дўст. Менимча, бу бировнинг уй ҳайвони бўлса керак».

Фото: AdMe

Маҳаллий архитектура талабалари мустақил равишда ўз кампуслари учун ушбу хавфсизлик кабинасини лойиҳалаштирди ва қурди.

Фото: AdMe

Бу «Дубай рамкаси». Агар  унга бир томондан қарасангиз, янги шаҳарни, бошқа томондан эса эскисини кўрасиз.

Фото: AdMe

«Кун яхши бошланди. Менинг эрталабки қаҳвам ҳақиқий санъат асаридир."

Фото: AdMe

«Мен чиройли манзарали жойда ётибман. Маза қилиб дам оладиган вақтлардан бири».

Фото: AdMe

Абу-Дабидаги савдо маркази яқинида маҳаллий аҳоли қаровсиз ҳайвонларни шундай боқмоқда.

Фото: AdMe

«2 ой давомида мен маҳаллий таомларнинг ярмини ҳам синаб кўрмадим. Бу, масалан, бизнинг қовоқнинг чет элдаги қариндоши».

Фото: AdMe

«Мен Дубайдаги савдо марказларидан бирида мана бундай композицияни кўрдим».

Фото: AdMe

«Сомон йўлини Абу-Дабидаги энг қоронғи жойдан суратга олдим. Ва бу дарахтларни топиш учун мен чўл бўйлаб 2 километргача юрдим».

Фото: AdMe

«Дубайда светофорнинг яшил чироғи ёнишини кутяпман».

Фото: AdMe

Маҳаллий аҳоли шундай яшайди. Улар туя боқади, давлат уларга ҳар томонлама ёрдам беради: сув, ўт олиб келади.

Фото: AdMe

«Бу чорраҳани Дубайда кўрганман. Менимча, изоҳлар керак эмас».

Фото: AdMe

«Бу жонзотни жар ёқасида кўрганман. У оддий тангадан катта эмас».

Фото: AdMe

«Ушбу маскан Абу-Дабида 15-20 йил аввал ўрнатилган. Ва узоқ вақт давомида мен мактабдан кейин борадиган ягона жой эди»

Фото: AdMe