Швеция парламентида кўпчиликни ташкил этувчи Швеция Социал-демократик партиясининг аёллар қаноти мамлакатнинг ҳарбий блокларга аъзо бўлмаганлик мақомини сақлаб қолиш тарафдори. Бу ҳақда иқлим ва атроф-муҳит вазири Анника Страндҳелга таяниб, Svenska Dagbladet нашри хабар берди.

Фото: Shutterstock

«Биз партия конгрессининг Швеция ҳарбий жиҳатдан блокларга қўшилмаслик ва НАТОдан ташқарида бўлиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилишини талаб қилишда давом этамиз», — деди вазир.

Партиянинг бошқа аъзолари, аксинча, Швециянинг альянсга қўшилиши ҳақида ижобий фикрда, Svenska Dagbladet партияда баҳслар мавжудлигини қайд этди. Швециянинг SVT телеканалига кўра, қарор 24 майгача қабул қилиниши керак. Швеция Қироллиги 1834 йилдан бери нейтрал мақомини сақлаб келади.

Страндхеллнинг таъкидлашича, партия Швециядаги вазиятга «қаттиқ ҳурмат билан қарайди», шунинг учун «партиядаги хавфсизлик сиёсати бўйича музокаралар турли нуқтаи назарларни ҳурмат қилиш ва барча социал-демократлар Швециянинг асосий манфаатларини ҳисобга олиш асосида олиб борилмоқда».

Швеция, шунингдек, Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш нияти апрель ойининг ўрталарида маълум бўлди. Svenska Dagbladet ҳукмрон партия манбаларига таяниб, бош вазир Магдалена Андерссон июнь ойи бошида ариза беришни режалаштираётганини ёзди. Финляндия бош вазири Санна Марин Хелсинки тўққиз ҳафта ичида НАТОга қўшилиш бўйича процессуал масалаларни ҳал қилишини таъкидлади.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News телеканалига берган интервьюсида Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа кириши орқали НАТОнинг янада кенгайишини экзистенсиал таҳдид деб ҳисобламаслигини айтганди. Бироқ унинг сўзларига кўра, агар давлатлар иттифоққа қўшилса, Россия «вазиятни мувозанатлаши»га тўғри келади. «Кейин биз ғарбий қанотимизни хавфсизлик нуқтаи назаридан янада мураккаблаштиришимиз керак бўлади», — дея қўшимча қилган у.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров январь ойи ўрталарида НАТО «янги аъзоларни, жумладан, Скандинавия мамлакатларини сунъий равишда жалб қилишга» уринаётганини айтган.