Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болливуд юлдузлари Саиф Али Хон ва Карина Капур барча мухлисларини Ҳайит билан табриклади.

Фото: Instagram

Муқаддас Саъдуллаева отасининг ўлимидан сўнг унинг ҳар бир ҳаракатига танқидий баҳо бераётган хейтерларига мурожаат қилиб, тинч яшашга қўйишни сўради.

Ситора Алимжонова бир йилдан бери суратга олинаётган «Парихона» сериалида «қамалди».

Фото: Instagram

Хонанда Иззат Шукуров онасини туғилган куни билан таъсирли тарзда табриклади.

Ҳинд кино юлдузи Катрина Каиф онасининг туғилган куни муносабати билан унга аталган илиқ сўзларини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Севинч қизи Лейла билан Истанбул шаҳрида ҳордиқ чиқармоқда.

Актриса Жамила Ғофурова фарзандларининг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ҳосила Раҳимова Туркиянинг Истанбул шаҳрида тўй хизматлари учун кўйлаклар сотиб олиш жараёни акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Ойбек ва Нигора кузатувчиларига тоғ ён бағридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

«Тоҳир ва Зуҳра» фильмида севишган жуфтлик образини яратган Тоҳир Содиқов ҳамда Паризода Бўрихўжаева 20 йилдан сўнг тадбирда кўришиб қолди.

Шаҳло Аҳмедова саҳифасига бир муддатлик танаффусдан сўнг янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Гуласал Абдуллаева Фарғонадаги хонадонидан кузатувчилари учун репортаж тайёрлади.

Бунёдбек Саидов бир кунини оиласига бағишлагани ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева бобоси Мирзакалон Шодиевнинг 81 ёшга тўлиши муносабати билан пойтахтдаги ресторанлардан бирида катта зиёфат ташкиллаштирди. Тантанада кўплаб шоу-бизнес вакиллари меҳмон бўлди.

Шунингдек, Асал Шодиева ўзининг «Учта сўз» деб номланган қўшиғига ишланган клипни ҳам мухлисларига тақдим этди.