Баҳорда спорт залларида одамлар ҳар доимгидан кўра кўпроқ бўлади, чунки ҳар бир киши ёзгача бир неча килограммни йўқотишни хоҳлайди. Ихчам бўлиш имконияти эса ҳали ҳам мавжуд. Grazia нашри деярли ҳеч қандай чекловларсиз вазн йўқотиш мумкинлигини маълум қилди.

Фото: Grazia

Тўғри овқатланиш

Узоқ муддатли парҳез тутиш ҳар доим ҳам самара бермайди. Агар бир ҳафта давомида фақат гречка ва қайнатилган товуқ истеъмол қилинса, унда, албатта, тарози кўрсатган натижадан хурсанд бўлиш мумкин. Бироқ одатдаги овқатланишга қайтиш яна аввалги килограммни йиғишга олиб келади.

Бир ой давомида ҳафтасига 1 килограмм вазн йўқотиш учун овқатланиш мутахассиси Жилл Корлеоне кунига истеъмол қилинадиган калориялар сонини 500 калорияга камайтиришни маслаҳат беради. Аёллар кунига 1200 дан, эркаклар эса 1800 дан кам истеъмол қилмасликлари керак. Бу мушак массасининг йўқолишига, шунингдек, метаболизм ва озуқавий етишмовчиликка олиб келиши мумкин.

Порция ҳажмини назорат қилиш учун телефонга ҳар бир таомдаги калориялар сонини автоматик ҳисоблайдиган дастурни юклаб олиш мумкин. Шунингдек, у нима истеъмол қилаётганингизни ҳам кузатиб боришга ёрдам беради. Рационга соғлом элементларга бой маҳсулотлар — мева, сабзавот, дуккаклиларни қўшиш тавсия этилади. Аммо организмга оқсил ҳам кераклигини унутмаслик керак.

Тўғри овқатланиш мутахассиси кунига уч марта овқатланишни, шунингдек, очликни назорат қилиш учун 1-2 та газакни тавсия қилади.

Спорт

Иложи борича кўпроқ калория сарфлаш учун мутахассис юқори таъсирга эга интервалли машғулотларга устунлик беришни тавсия қилади. Бунинг сири шундаки, нафақат машғулот пайтида, балки ундан кейин ҳам калория сарфланади.

Жилл Корлеоне ҳафтасига икки марта 30 дақиқалик куч машқларини бажаришни тавсия қилади. Бу мушаклар масса ҳосил қилишига ёрдам беради. Агар спорт ва тўғри овқатланиш бирлаштирилса, сезиларли натижаларга эришиш мумкин!