The Black Eyed Peas гуруҳи етакчиси, will.i.am тахаллуси билан танилган Уильям Адамс ва Mercedes-Benz компанияси ҳамкорликдаги лойиҳасини — West Coast Customс тюнинг ательеси мутахассислари томонидан яратилган концептуал купени тақдим этди. Янги машина асосини гибрид агрегатли Mercedes-AMG GT 63 S E Performance ташкил этади, кузови эса оригинал — G-Class услубидаги юмалоқ олд фарали ва тўғри бурчакли радиатор панжарасига эга, деб хабар беради «Motor».

Фото: Mercedes-Benz

Концепт The Flip номига эга бўлган ва Майамидаги «Формула-1» гран-присида оммага намойиш этилган. Шоу-кар дизайнининг ўзига хосликлар қаторига ҳаракат йўналишига қарши очиладиган эшикларини (улар иккита), узун капот ва том қисмидаги шаффоф секцияни киритиш мумкин. Машина дискалари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, машинанинг ташқи кўриниши нафақат G-Class йўлтанламасига, балки афсонавий SLS Gullwing’га ҳам ишора қилади.

Фото: Mercedes-Benz

Айиқнинг боши кўринишидаги логотип — will.i.am’нинг шахсан ўзи томонидан яратилган ва ўзининг товар номига эга — Bear withness. Рэпер ушбу бренд остида чекланган миқдордаги кийим-кечак ва аксессуарларни ишлаб чиқаради.

Фото: Mercedes-Benz

Маълумотларга кўра, The Flip иккита электромотор ёрдамида 843 от кучини тақдим этишга қодир V8 битурбомотор ёрдамида ҳаракатга келади. Динамик техник тавсифлари келтирилмаган, бироқ гибрид «донор» соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда эриша олиши маълум.

Фото: Mercedes-Benz

Таъкидлаш керакки, бу Mercedes-Benz’нинг машҳурлар билан биринчи ҳамкорликдаги лойиҳаси эмас. 2021 йилнинг охирида компания Off-White лейбли асосчиси Виржил Абло билан ҳамкорликда (модельер лойиҳани ўлимидан олдин якунлашга муваффақ бўлган) ноёб Maybach S-Class’ни тақдим этганди.

Фото: Mercedes-Benz

Аввалроқ Brabus компанияси Mercedes-Maybach GLС 600 нинг оригиналидан уч баробар қиммат версиясини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.