Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Актриса Ситора Фармонова инсон севиб қолганида кўнгил қўйган инсонининг камчиликлари ҳам кўзга кўринмаслиги ҳақида мулоҳаза юритди.
8 май куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Оналар куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан жаҳон киносининг кўплаб юлдузлари оналарини ушбу кун билан табрикламоқда. Болливуд актрисаси Карина Капур ушбу кун муносабати билан икки ўғли билан тушган суратини саҳифасига жойлаштирди.
Вайнер Лиил Хуррамов концертга тайёргарлик кўраётган Озода Нурсаидовага кутилмаган совға тайёрлаб, унинг кўнглини кўтарди.
Юлдуз Турдиева кузатувчиларидан ўғил болалар тарбиясидаги муҳим жиҳатлар ҳақида сўради.
Нилуфар Усмонова янги қўшиғига тоғли ҳудудда клип суратга олдирмоқда. Хонанда клипда қизил рангли тракторни бошқаради.
Шаҳло Зоирова ҳамда Афруза Андижонда тўй хизматида учрашиб қолди.
«Барон-2» фильмининг суратга олиш жараёнидан янги видео эълон қилинди. Видеода Дилноза Кубаеванинг фильмдаги образи фарзанд кутаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, фильмда актрисанинг тўнғич фарзанди ролини хонанда Малика Равшанованинг ўғли Убайдуллоҳ ижро этмоқда.
Актриса Раъно Шодиева илк марта неварали бўлади. Унинг келини Анастасия фарзанд кутмоқда.
5 май куни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев 72 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Салимбойваччанинг дала ҳовлисида катта зиёфат уюштирилди.
Гуласал Абдуллаева Зиёда билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Мавзуга доир:
- Instagram: Асал Шодиева оиласидаги шодиёна, Иззат Шукуровнинг онасига сюрпризи, Муқаддас Саъдуллаеванинг хейтерларига мурожаати
- Instagram: Муниса Ризаева гаражидаги қимматбаҳо автомобиллар, Умрадан қайтган Райҳон Уласенова, фарзандли бўлган санъаткорлар
- Instagram: АҚШда имтиҳон топшираётган Гулчеҳра Эшонқулова, операцияни бошдан кечирган Муяссар Бердиқулова, отасига Malibu совға қилган блогер
- Instagram: 650 млн сўмлик машина харид қилган Ҳамдам Собиров, пойтахтда ресторан очаётган Сайёра Қозиева, касбини ўзгартирган Асал Шодиева
- Instagram: Алишер Қодировни концертга таклиф қилган Даврон Кабулов, Dili.me туғилган кунидаги сюрприз, Миролим Қиличев оиласидаги жудолик