Lifehacker нашри тақдим этган рецептга кўра, ушбу ширинликнинг хамири юмшоқ, начинкасининг таъми эса оғизда қолади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

Хамир учун:

  • сариёғ — 80 грамм;
  • шакар — 150 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • сметана — 4 ош қошиқ;
  • ун — 400 грамм;
  • сирка 9 фоизли — 1 ош қошиқ;
  • истеъмол содаси — 1/2 чой қошиқ;
  • туз — бир чимдим.

Начинка учун:

  • творог — 300 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • шакар — 1/2 ош қошиқ;
  • ун — 1 ош қошиқ;
  • сметана — 1 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • сув — 1 ош қошиқ;
  • туз — 1 чимдим;
  • шакар упаси.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Сариёғ шакар билан кўпиртирилади, устидан тухум ва туз солинади, кейин сметана билан аралаштирилади.
  2. Ун элакдан ўтказилиб, сирка билан ўлдирилган сода ва ёғ қўшиб, хамир қорилади.
  3. Хамир плёнка билан ўралиб, музлаткичда 30-40 дақиқага қолдирилади.
  4. Творог элакдан ўтказилади. Тухум оқи шакар ва туз билан кўпиртирилади. Сўнгра ун ва сметана билан аралаштирилади.
  5. Хамир ёйилади ва думалоқ шакл ёрдамида доиалар кесиб чиқилади.
  6. Ҳар бир хамир бўлаги юзасида бир ош қошиқдан начинка солинади,
  7. Хамирнинг бир қисми иккинчисининг юзасига ёпилади ва пичоқ билан бироз босилади. Хамир четини маҳкамлаш шарт эмас.
  8. Худди шу тарзда қолган хамирлар ҳам тайёрланади.
  9. Улар ёғланган пишириш варағига қўйилиб, сув билан аралаштирилган тухум суртилиб чиқилади.
  10. Тахминан 25 дақиқа давомида 180 даража печда пиширилади.
  11. Ширинликлар тайёр бўлгач юзасига шакар упаси сепилади.

Ёқимли иштаҳа!