Жаҳон футболида бутун фаолиятини бир клуб сафида ўтказган футболчилар билан бир қаторда мавсумига жамоа алмаштирадиганлар чарм тўп усталари ҳам талайгина. Аммо яна шундай футболчилар ҳам борки, улар фаолиятида  давомида маълум бир клуб шарафини ҳимоя қилгани ҳақидаги маълумот билан танишилса, кишида енгил ҳайратланиш ҳисси пайдо бўлади. Қуйида ана шундай футболчилар ҳақида сўз юритилади.

Фабиньо — «Реал»да. Айни пайтда «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 2012—2013 йилларда «қироллик клуби» футболчиси ҳисобланган.

Фото: Getty Images

Рикарду Куарежма — «Барселона»да. Бир пайтлар келажаги порлоқ дея баҳоланган Куарежма 2003—2004 йилларда «Барселона»да тўп тепган.

Фото: Getty Images

Йохан Кройфф — «Леванте»да. «Барселона» ва Нидерландия терма жамоаси афсонаси каталонияликлар сафини тарк этганидан кейин қисқа муддат (1981) давомида «Леванте» сафида ҳаракат қилган.

Фото: Getty Images

Кларенс Зеедорф — «Сампдория»да. «Милан» афсонаси «Реал», «Интер» ва «россонери»лар сафига келгунига қадар Генуя клуби футболчиси бўлган.

Фото: Getty Images

Пьер-Эмерик Обамеянг — «Милан»да. «Боруссия Д» ва «Арсенал»да нималарга қодирлигини намойиш этган «Барселона» ҳужумчиси 2008—2011 йилларда миланликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фото: Getty Images

Самюуэль Это’O — «Реал»да. Яримта имкониятдан ҳам гол уриб кетадиган «йиртқич» ҳужумчи фаолиятининг дастлабки 3 йилини Мадриднинг бош жамоасида ўтказган (1997—2000 йиллар).

Фото: Getty Images

Херард Пике — «Манчестер Юнайтед»да. «Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлган Пике 2004 йилдан 2008 йилгача «қизил иблислар» таркибида ҳаракат қилган. Бироқ жамоанинг асосий футболчисига айлана олмайди ва Каталонияга қайтиб кетади.

Фото: Getty Images

Жоржо Кьеллини — «Фиорентина»да. 2005 йилдан бери «Ювентус» мудофаасини ҳеч кимга бермай келаётган Кьеллини 2004 йилда бинафша-ранглилар сафида тўп тепган.

Фото: Getty Images

Филиппе Коутиньо — «Интер»да. «Вест Ҳэм»да ижара асосида ҳаракат қилаётган бразилиялик Европадаги фаолиятини «Интер»да бошлаган (2008—2013 йиллар).

Фото: Getty Images

Эммануэль Адебаёр — «Реал»да. Тоголик футболчи «Манчестер Сити»да ўйнаган кезлари ярим мавсумга (2011) «Реал»га ижарага берилганди.

Фото: Getty Images

Серж Гнабри — «Арсенал»да. «Бавария» ярим ҳимоячиси профессионал фаолиятини 2012 йилда (2016 йилга у ерда ҳаракат қилган) «тўпчилар» сафида бошлаган.

Фото: Getty Images

Фрэнк Лэмпард — «Суонси»да. «Челси» афсонаси «Вест Ҳэм»да юрган кезлари бир муддат (1995—1996) «Суонси»да ижара асосида ҳаракат қилган.

Фото: Getty Images

Эдгар Давидс — «Тоттенҳэм»да. «Питбул» 2005—2007 йилларда «шпорлар» сафида тўп сурган.

Фото: Getty Images

Ҳарри Кейн — «Лестер»да. «Тоттенҳэм»нинг рамзига айланган Кейн 2013 йилда бир мавсум Чемпионшипда ўйнаган «тулкилар» шарафини ҳимоя қилган.

Фото: Getty Images

Деннис Бергкамп — «Интер»да. Профессионал фаолиятида 3 та клуб сафида ўйнаган Деннис «Аякс» ва «Арсенал»дан ташқари, 1993—1995 йилларда «Интер» сафида тўп сурган.

Фото: Getty Images

Арьен Роббен — «Челси»да. Фаолиятининг катта қисмини «Бавария»да ўтказган Роббен 2004—2007 йилларда «аристократ» бўлган.

Фото: «Челси»

Эмре Жан — «Бавария»да. «Боруссия Д» ҳимоячиси Жан 2011 йилда профессионал фаолиятини мюнхенликлар сафида бошлаган.

Фото: Getty Images

Николья Анелка — «Арсенал»да. Кўпроқ Лондоннинг бошқа клубидаги ўйинлари билан машҳур бўлган француз ўз вақтида «канонирлар» сафида ҳам голлар урган (1997—1999).

Фото: Getty Images

Пепе Рейна — «Барселона»да. Испаниялик машҳур дарвозабон профессионал фаолиятини 1999 йилда «Камп Ноу»да бошланган. 2002 йилда эса «Вильярреал»га кўчиб ўтган.

Фото: Getty Images

Эктор Бельерин — «Уотфорд»да. Профессионал карьерасини «Арсенал»да бошлаган Эктор 2013—2014 йилда «Уотфорд»да ижара асосида ҳаракат қилган. Бельерин айни пайтда ҳам ижарада, у 2021 йилдан буён «Бетис»да ҳаракат қилмоқда.

Фото: Getty Images