Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болливуднинг юлдузли жуфтлиги Катрина Каиф ва Викки Каушал кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Бунёдбек Саидов онасининг туғилган куни муносабати билан Хоразмдаги ҳовлисида катта тантана ташкиллаштирди.

Хонанда Лола бутун дунё аҳолисига тинчлик тилади.

Фото: Instagram

Феруза Норматова Instagram’даги саҳифаси орқали актёр Шаҳзод Султоновдан кечирим сўради.

«Шаҳзод Султонов билан кўп бирга ишлаётган эдик, орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача кўп нарсада ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Буни тагига етганимдан сўнг, уялиб қолдим. Анча-мунча хатоликлар қилиб қўйдим. Шу сабабли ҳамманинг олдида Шаҳзод Султоновдан кечирим сўрайман», — дейди актриса.

Туркиялик таниқли актриса Фаҳрие Эвжен табиат қўйнида янги фотосессия уюштирди.

Фото: Instagram

Актриса Диана Ягофарова «Чорсу» бозорида россиялик телебошловчи Елена Малишовани учратиб қолди ҳамда бу вазиятдан ҳайратлангани ҳақида сўзлаб берди.

Нигора янги фотосессия учун имижини ўзгартирди.

Фото: Instagram

Райҳон эгизаклари Ислом ва Имроннинг туғилган кунини «Гарри Поттер» фильми мавзусида нишонлаб, уларнинг дўстлари учун байрам уюштирди.

Ситора Алимжонова мухлисларига ўзини камтар тутишни маслаҳат берди.

Фото: Instagram

Бир неча йилдан бери оиласи билан АҚШда яшаётган актриса Гулчеҳра Эшонқулова мамлакатдаги ҳаёт тарзи ҳақидаги кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни сўзлаб берди.

Иккинчи бор она бўлишга тайёргарлик кўраётган Баҳора Арслонова Самарқанд шаҳридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Режиссёр Рустам Саъдиев ва россиялик хонанда Наргиза Зокирова ижодий ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳамдам Собиров янги клипи учун ретро образ яратди.

Фото: Instagram

Ҳосила Раҳимова Истанбул шаҳридаги шопинг жараёни акс этган видеони саҳифасига жойлаштирди.