Эмлаш ва дори воситалари, албатта, саломатликни яхшилашга ёрдам беради. Бироқ баъзида бир қарашда оддий кўринадиган нарсалар ҳам организмни яхшилаши мумкин. Marie Claire нашри соғлом ва бахтли бўлишга ёрдам берадиган 7 маслаҳат билан бўлишди.

Фото: Marie Claire

Китоб мутолааси

Китоб мутолаа қилиш депрессив ҳолатни енгишга ёрдам беради ва мулоқот қилиш қобилиятини яхшилайди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижобий таъсир кўрсатиш учун қизиқарли бадиий асарлар ўқиш керак, чунки ижтимоий ва сиёсий газета ва журналлар юқорида келтирилган натижани бермайди.

Шошилмай овқатланиш

Парҳезшунослар кўпинча ортиқча вазн одамларнинг кўп овқатланишлари билан эмас, балки овқатни шошиб чайнаш туфайли тез овқатланишлари билан боғлиқлигини таъкидлайди. Жуда тез овқатланадиганлар семиришга мойил эканлиги исботланган. Бу организмнинг озиқланаётганига тушунишга вақти йўқлиги ва тўйинганлик сигнали жуда кеч келганлиги сабабли содир бўлади.

Медитация билан шуғулланиш

Шифокорлар узоқ вақтдан бери медитацияни энг оддий офис ходимлари учун ҳам фойдали эканлигини таъкидламоқда. Гарвард университетида ўтказилган тадқиқот шуни исботладики, ҳар куни ўттиз дақиқалик медитация стресс ривожланиши эҳтимолини камайтиради, ҳиссий ҳолатни оширади ва инсоннинг нафақат психологик, балки жисмоний саломатлигига ҳам ижобий таъсир қилади.

Темир моддасини қабул қилиш

Темир организмнинг нормал ишлашини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Чарчоқ, иштаҳани йўқотиш, диққатни жамлашда қийинчилик — булар организмида темир танқислиги бўлган одам дуч келадиган муаммоларнинг бир қисмидир. Бундан ташқари, темир барқарор метаболизмга ҳисса қўшади ва кислородни ўпкадан ҳужайраларга ўтказади, шунинг учун унинг етишмаслиги ҳам вазн ортишига ёрдам беради.

Уяли алоқадан камроқ фойдаланиш

Албатта, ушбу маслаҳат янгилик эмас, лекин энг асосийларидан бири. Смартфонлар нафақат хавфли, балки соғлом бўлишга ҳам қарши. Улардан мунтазам равишда фойдаланиш кўз босимининг ошиши, кўз мушакларининг спазмлари, стресс, шунингдек, бошнинг тез-тез пастга эгилиши туфайли бўйин ва елкаларда оғриқлар ва мигреннинг ривожланиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

Кунига 21 дақиқа пиёда юриш

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган одамга соғлиғини сақлаш учун ҳафтасига камида 150 дақиқа аэробик машқ қилиш кераклигини аниқлади. Агар бир вақтнинг ўзида икки ярим соат спорт билан шуғулланишнинг имкони бўлмаса, бу вақтни ҳафтанинг ҳар бир куни учун тенг тақсимлаш мумкин. Шунда кунига 21 дақиқадан тўғри келади.

Уйда мунтазам ўтириб қолмаслик

Тўғрироғи, очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш керак. Бу маслаҳат, айниқса, қишнинг бошланиши билан, қуёшсиз кунларда долзарб бўлади. Маълумки, инсон Д витаминига муҳтож ва у фақат тоза ҳавода ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, агар сайрлар табиат қўйнида ўтказилса, турли хил мия функцияларини яхшилаш ва стрессни бартараф этиш кафолатланади.