Lifehacker нашри парҳездагилар учун ажойиб рецепт билан бўлишди. Бир нечта маҳсулотлардан ташкил топган товуқли котлет атиги 158 ккални ташкил этади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси — 500 грамм;
  • пиёз — 1 дона;
  • ёғли творог — 200 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филеси ва пиёз гўшт майдалагичдан ўтказилади.
  2. Барча керакли маҳсулотлар аралаштирилади.
  3. Қўллар сув билан намланиб, котлетлар ясалади.
  4. Тованинг ўзи юқори оловда қиздирилади ва котлетлар қизаргунча димлаб пиширилади.
  5. Котлетларнинг ҳар икки томони шу тарзда тахминан 10 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!