Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳло Зоирова талабалик даврини эслаб, Чиғатой мавзесидаги машҳур хонимхонага борди.

Зулайҳо Бойхонова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хоразмнинг Урганч шаҳридаги ресторанлардан бирида хонанда Бунёдбек Саидов онасининг туғилган кунини катта тантана билан нишонлади. Кечада хоразмлик таниқли санъаткорлар хизматда бўлди.

Азиз Умрзоқов янги сериалда суратга тушмоқда.

Фото: Instagram

Актриса Ситора Алимжонова «Бағритош» деб номланган янги сериалда кўзи ожиз қиз ролини ижро этмоқда.

Жаҳонгир Аҳмедов янги тарихий фильм устида иш бошлади.

Фото: Instagram

Режиссёр Зебо Наврўзова келини Асал Шодиева билан машинада кетаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлаб, ўғли Шоҳруххоннинг ашаддий мухлисалари эканликларини ёзиб қолдирди.

«Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фасли суратга олиш ишлари бошланди. Ўзбекистонлик актёрлар жамоаси Истанбул шаҳрига етиб борди.

Фото: Instagram

Муқаддас Саъдуллаева машина сув остида қолганида унга қандай етиб бориш бўйича лайфхак билан бўлишди.

Дурдона Қурбоновага мойчечаклардан иборат катта ва бежирим гулдаста совға қилишди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда миллионлаб кузатувчиларга эга тиктокер ва инстаблогер Паризода Усмонова турмушга чиқди.

Санъатни тарк этган хонанда Севара қизи билан туғуруқхонадан чиқди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова АҚШда яшовчи мухлислари учун концерт бериш мақсадида Нью-Йорк шаҳрига йўл олди.

Россиялик хонанда Наргиз Зокирова саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

«Аристократлар» кулги жамоаси актёрлари олтин балиқ ҳақида вайн суратга олди. Унда Жаҳонгир Отажонов, Луиза Расулова, ҳоким ҳамда футболчилар олтин балиқдан нима сўрашлари кулги остига олинган.

Муниса Ризаева мухлисларининг саволларига жавоб беришнинг янгича форматини йўлга қўйди. У Самарқандга кетаётганида машина ичида мухлисларини қизиқтирган бир неча мавзулар бўйича маълумот берди.