«Сегодня» нашри тақдим этган янги рецептга кўра, ушбу рулетни мураббо ёки шоколадли начинка билан ҳам тайёрлаш мумкин. 

Фото: «Сегодня»

Керакли маҳсулотлар:

  • қуюлтирилган сут — 380 мл;
  • тухум — 2 дона;
  • ун — 150 грамм;
  • истеъмол содаси — 1/2 чой қошиқ;
  • туз, мураббо.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қуюлтирилган сут, туз ва тухум яхшилаб аралаштирилади.
  2. Устидан эланган ун ва истеъмол содаси қўшилади.
  3. Яхшилаб кўпиртирилиб, суюқ хамир ҳосил қилинади.
  4. Пишириқ қолипига пергамент қоғоз солинади.
  5. Сариёғ билан ёғланиб, суюқ хамир бир текисда қуйилади ва юзаси силлиқланади.
  6. 180 даражада қиздирилган печда 8 дақиқа давомида пиширилади.
  7. Сочиқ устига пишган хамир ағдарилади ва пергамент қоғоз олиниб, сочиқ хамир билан биргаликда рулет шаклида ўралади.
  8. Бироздан сўнг сочиқ олиниб, мураббо суртилади ва яна рулет ҳолига келтирилади.
  9. Рулет юзасини таъбга кўра, шакар упаси ёки мевалар билан безаш мумкин.

Ёқимл иштаҳа!