Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фавқулодда вазир йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот бериб, Қозоғистонга ишчи гуруҳ юборилганини маълум қилди.

Фото: «Kazinform»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош вазирининг тегишли топшириғига асосан, Жамбил вилояти Жулаин тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган.

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркибидан Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари масъул ходимлари ўрин олган бўлиб, улар Қозоғистонга юборилган.

Аввалроқ Жамбилдаги авария оқибатида оқибатида 2 киши вафот этгани (Ўзбекистон фуқаролари), 4 киши реанимация, 13 киши эса травмотология бўлимига жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.