Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Netflix’нинг Ҳиндистондаги бўлинмаси томонидан суратга олинаётган янги сериалда Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг қизи Суҳана рол ижро этмоқда. Актёр қизига дебют фильми олдидан ўз насиҳатларини ёзиб қолдирди. «Мукаммал бўлиш қийин, аммо ўзлигингни йўқотмаслигинг бунга яқин келдинг, дегани. Камера ортида қолган қисминг ҳар доим ўзингники, қарсаклардан ҳаволаниб кетма, инсонларни қўлдан келгунича табассум қилишга унда», — деб ёзади Шоҳрух Хон.

Фото: Instagram

Райҳон Уласенова оила аъзолари уни Умра сафаридан қандай кутиб олгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Ҳосила Раҳимова онаси билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз ўзи дуч келган кўнгилсиз ҳолат ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди. Шунингдек, айримларнинг рўмолли аёлларга нисбатан салбий муносабати унинг дилини оғритиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги суратларини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

13 май куни комик актёр ва телебошловчи Дилшод Мирзамуродов туғилган кунини нишонлади. Актёр ҳамкасб дўстлари уни қандай табриклагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи билан бўлган кичик тушунмовчиликдан сўнг илк марта у билан бирга кўриниш берди.

Фото: Instagram

Бир муддат аввал турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини айтган Марям Тиллаева у билан бирга эмаслигини маълум қилди. «Унинг менга руҳий ва жисмоний босим ўтказгани ҳақидаги гапларимдан сўнг унинг обрўси тушиб, ишлари орқага кета бошлади. Шунинг учун у ҳақда оммага айтган гапларимдан афсусланиб, у билан Дубайда учрашиб, бирга видео олдик, лекин феъл-атворимиз жиҳатидан умуман бир-биримизга тўғри келмаймиз. Унга ишларида омад тилайман», — дейди Марям Тиллаева.

Ситора Алимжонова мухлисларига янги суратини тақдим этди.

Фото: Instagram

Хонанда Озода Нурсаидова «Халқлар дўстлиги» санъат саройи саҳна ортида концерт давомида ғайриоддий ҳолатларга дуч келаётганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, кимдир полларга ёғ сепиб кетмоқда.

Жасур Умиров ҳам мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Ҳозирда АҚШда бўлиб турган Юлдуз Усмонова кузатувчиларини тозаликка риоя қилишга чорлади.

Феруза Норматова айни пайтда аввал ҳеч қачон ҳис этмаган бахтни ҳис этаётганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Актёр Алишер Узоқов маълум муддатга Ўзбекистонни тарк этиб, узоқ сафарга отланаётганини айтди. У «Орзуларга эришиш учун ҳаракат қилиш кераклигини» ҳам таъкидлади. Актёр аввалроқ ўзини бошқа соҳада ҳам синаб кўришга қарор қилгани ҳақида гапирган эди.

АҚШда яшовчи ўзбекистонлик актёр Отабек Маҳкамов хонанда Лариса Москалёва билан тўй хизматида кўришиб қолди. Лариса Москалёва Ўзбекистондаги барча мухлисларига ўзининг саломини йўллади.