Онкологик касалликларнинг сабаблари тўлиқ ўрганилмаган ва кўпинча бунда генетика катта рол ўйнайди. Бироқ шифокорлар маслаҳат берадиган саратон касаллигининг олдини олишнинг тасдиқланган усуллари мавжуд. Улардан бири тўғри овқатланишдир. Бу нафақат рациондан фастфуд, қизил гўшт ва алкоголь каби зарарли маҳсулотларни чиқариб ташлаш, балки хавфли ўсмалар хавфини камайтирадиган ингредиентларни истеъмол қилишга ҳам боғлиқ. Marie Claire нашри саратон хавфини камайтиришга ёрдам берадиган маҳсулот ва ичимлик номини маълум қилди.

Фото: Marie Claire

Ёнғоқлар

Фото: Marie Claire

Саратон касаллигининг олдини олиш учун энг яхши маҳсулотлардан бири ёнғоқдир. Айниқса, ёнғоқ, бодом, фундук ва кешю кабилар. «Ёнғоқлар иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган ва саратон касаллигига қарши курашадиган полифенолларни ўз ичига олади, — дейди овқатланиш бўйича мутахассис доктор Уильям Ли. — Улар, шунингдек, фойдали омега-3 ёғ кислоталарга ҳам эга, бу қон таъминотини тўхтатиб, ўсимталарни оч қолдириши мумкин».

Помидор

Фото: Marie Claire

Помидорларда ликопен пигменти мавжуд бўлиб, бу уларга қизил ранг беради ва хавфли ўсмаларнинг олдини олади. «Ликопен ДНКни шикастланишдан ҳимоя қилади, бу саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради», — дейди доктор Ли. Мутахассис далил сифатида тадқиқотни келтириб ўтади, унга кўра ҳафтасига икки марта 2-3 дона помидор истеъмол қилган эркакларда простата саратони ривожланиш хавфи 30 фоизга камаяди.

Бинафша ранг картошка

Фото: Marie Claire

Саратонга қарши курашда яна бир ёрдамчи — бу антоциянин табиий бўёқни ўз ичига олган бинафша рангли картошка. Доктор Лининг сўзларига кўра, бу модда саратон илдиз ҳужайраларини йўқ қилади.

Устрица (денгиз моллюскаси)

Фото: Marie Claire

Устрица гўшти кучли антиоксидант таъсирга эга бўлган ва ДНКни эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилувчи полисахаридлар ҳамда аминокислоталарни ўз ичига олади. «Тадқиқотчилар устрица ейиш ДНКнинг зарарланишини 90 фоизга камайтириши мумкинлигини аниқлади», — дейди Ли.

Матча чойи

Фото: Marie Claire

Япон кукунли матча чойи ҳам тасдиқланган профилактика ҳисобланади. «Англиялик тадқиқотчилар матча кўк чойи ўсимта ҳужайралари йўллари тўсиб, кўкрак саратонига қарши курашишда ёрдам беришини исботлади. Натижада улар ривожлана олмайди», — дейди шифокор.