Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Турк киноси юлдузи Бурак Ўзчивит дам олиш кунини ўғли Каран билан ўтказди.

Фото: Instagram

Хонанда Лола бир ярим ёшли қизи Аиша билан қандай вақт ўтказиши акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Дурдона Қурбонова ҳали санъатдан кетгунича йўқ. «У кун қачон келишини Аллоҳ билади», — дейди актриса ушбу мавзудаги саволга жавоб берар экан.

Фото: Instagram

Бир неча кундан буён АҚШда бўлиб турган Юлдуз Усмонова Ўзбекистонни соғинганини айтди.

Болливуд юлдузи Алия Бҳатт турмуш ўртоғи, актёр Ранбир Капур билан бирга тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова концертига меҳмон сифатида ташриф буюрган хонанда Умидахон «Гўзал кечаларда» қўшиғини маҳорат билан ижро этиб берди.

Таниқли телебошловчи Дилдора Рустамова онасини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Хонанда Малика Равшанова илк марта кузатувчиларига хонадонидаги катта майдонни эгаллаган ҳамда қимматбаҳо либослардан иборат гардеробини намойиш этди.

Актриса Баҳора Арслонова иккинчи марта она бўлди. Баҳора 14 май куни ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Фото: Instagram

Алишер Узоқов Швейцариянинг Цюрих шаҳридан мухлисларига салом йўллади.

Зарина Низомиддинова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Йигитали Мамажонов кузатувчиларига касбининг машаққатли томонлари ҳақида сўзлаб берди. Актёр Ботаника боғида бўлиб ўтаётган съёмка жараёнида жароҳатланганини ҳам маълум қилди.

Актёр Бобур Йўлдошев отаси Баҳодир Йўлдошевнинг вафот этган санаси муносабати билан у билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Мирзабек Холмедовнинг Instagram саҳифасига 60 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган байрам дастуридан парча жойлаштирилди. Унда дубляж усталарининг Мирзабек Холмедовга совғаси акс этган. Дубльяж актёрлари видеода жаҳон киноси юлдузларининг сўз устаси ҳақидаги фикрларини «сўзлаб беради». Хусусан, Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Мирзабек Холмедов билан «Кўзларим йўлимда» фильмида роль ижро эта олмагани унинг энг катта армони эканлигини айтади.

Ёрқинхўжа Умаров янги қўшиғига суратга олинаётган клипда ўзгача образда кўриниш беради.