Ҳужумчи Луис Суарес ва ярим ҳимоячи Эктор Эррера мавсум якунида «Атлетико»ни тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Getty Images

Мадридликлар «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг мухлислардан «Ванда Metropolitanо»ни тарк этишга шошилмасликни сўради. Учрашувдан кейин «Атлетико» бу икки футболчига миннатдорчилик билдирмоқчи.

Эррера «Атлетико» сафида 2019/20 йилги мавсумдан бери тўп суради, Суарес эса 2020 йилнинг ёзида келганди. Ҳар икки футболчи жамоани эркин агент мақомида тарк этади.

Аввалроқ 35 ёшли уругвайлик футболчи фаолиятини «Интер Майами»да давом эттириши хабар қилинганди.