АҚШ мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Жон Кирби мамлакатнинг Финляндия ҳамда Швеция НАТОга қабул қилинишидан аввал ҳужумга учраса уларга ва Европа шимолидаги бошқа давлатларга кўмак берилишини маълум қилди. Кирби Финляндия ва Швеция қуролли кучлари айни вақтда бундай ёрдамга муҳтож эмаслигини қайд этган.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби

Фото: AP Photo

«Финляндия ва Швеция энг замонавий қуролли кучларга эга, улар билан бу борада ҳамкорлик қилишда муаммолар кузатилмайди. Биз доимий равишда қўшма ўқув машғулотлари ўтказамиз. Бордию мазкур икки мамлакатнинг НАТОга топширган сўрови кўриб чиқилиш жараёни вақтида уларга қўшимча имкониятлар ёхуд кўмак керак бўлиб қолса, АҚШ иккала давлатга ҳам қўшимча кўмак беришга тайёр»,— дея баёнот билан чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазирлиги вакили BBC телеканалининг эфирида.

У Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш иккала давлатнинг ҳам ички сиёсати эканлиги ва ҳеч бир мамлакат мазкур масала юзасида тақиқ қўя олмаслигини таъкидлаган. Кирби АҚШнинг Россия расмийларининг НАТО шимолга томон кенгаяётгани ҳақидаги баёнотларидан хавотирдалигини билдирган.

Май бошида Скандинавиядаги ОАВлар Швеция ва Финляндиянинг яқин вақт ичида НАТОга қўшилиш учун сўров юбориши ҳақида хабар берган. 15 май куни Финляндия альянс аъзолигига қўшилиш учун расмий сўров юборди.

Аввал Шимолий Европа мамлакатлари ассоциацияси ва НАТО Россия ҳукумати вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко томонидан қораланган, у альянсга қўшилишни Россияга нисбатан «сиёсий реакция» деб атаган.