Lifehacker нашри тақдим этган яна бир иштаҳа очар таом рецепти. Оилавий ёки байрамона дастурхон учун ҳам мос келади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • суякли товуқ филеси — 2-3 дона;
  • товуқ сонлари — 3-4 дона;
  • сув — 50 мл;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филеси ва сонидан териси эҳтиёткорлик билан ажратиб олинади.
  2. Гўшт ҳам суяклардан ажратиб олинади ва бўлакларга бўлинади.
  3. Барча гўшт идишга солиниб, туз ва зираворлар сепилади. Устидан сув қуйилиб, яна яхшилаб аралаштирилади.
  4. Фольга қоғози энига ва бўйига устма-уст қўйилади.
  5. Устидан товуқ териси ва гўштининг аралашмаси солинади.
  6. Фольга қоғозининг бир четидан маҳкам ушлаб, рулет шаклида ўралади.
  7. Иккинчи рулет ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
  8. 200 даража печда 60-70 дақиқа давомида пиширилади.
  9. Товуқли рулетни иссиқ ёки бироз совутиб ҳам дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!