Творогли нонушта тайёрлаш тез ҳамда осон. Бундан ташқари, творог барча ёшдагилар учун фойдали маҳсулот бўлиб, турли пишириқ ва ширинликлар учун ажойиб ингредиэнт ҳисобланади. «Новий очаг» нашри творог қўшиб тайёрланадиган егуликларнинг 5 хил рецепти билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Лавашдан творогли пирог рецепти

Фото: Pinterest

Керакли маҳсулотлар:

  • творог — 400 грамм;
  • пишлоқ — 200 грамм;
  • кўкатлар;
  • тухум —3 дона;
  • сметана —3 ош қошиқ;
  • кефир — 250 мл;
  • лаваш хамир — 3-4 дона;
  • кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қирғичдан ўтказилган пишлоқ творог билан аралаштирилади ва пишлоқнинг бир қисми олиб қўйилади.
  2. Кўкатлар майда тўғралиб, устидан қўшилади.
  3. Барча маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилади.
  4. Тухум, кефир ва сметана алоҳида идишда аралаштирилади.
  5. Қолипга дастлаб аралашма қуйилади ва лаваш хамири ёйилади.
  6. Устидан творогли начинка солиб, яна лаваш хамири қўйилади.
  7. Шу тарзда бир нечта қатлаб ҳосил қилинади ва устки қисмига яна начинка ва пишлоқнинг қолган қисми солинади.
  8. Пирог 180 даража печда 30 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Творогли запеканка

Фото: Pinterest

Тайёрланиш жараёни:

  • творог — 1 кило;
  • тухум —6 дона;
  • сариёғ — 30 грамм;
  • шакар упаси — 150 грамм;
  • маккажўхори крахмали — 1 ош қошиқ;
  • манний ёрмаси — 1 ош қошиқ;
  • ваниль — 1 ош қошиқ;

Тайёрланиш жараёни:

  1. Творог дастлаб элакдан ўтказилади, сўнгра гўшт майдалагичга солинади.
  2. Сўнгра унга сариёғ қўшилади.
  3. Икки маҳсулот блендерда яхшилаб аралаштирилади.
  4. 6 дона тухум сариғи шакар упаси билан яхшилаб миксерда аралаштирилади.
  5. Кейин оз-оздан творогли аралашма қўшилиб, миксер қилинади.
  6. Устидан карахмал ва манний ёрмаси солинади.
  7. Тухум оқи алоҳида идишда яхшилаб кўпиртирилади ва бироз шакар упаси қўшилади.
  8. Кўпиртирилган тухум оқи оз-оздан творогли аралашмага солинади.
  9. Қолипнинг пастки қисми пергамент билан ёпилади ва сариёғ билан ёғланади.
  10. Запеканка қолипдан осон чиқиши учун манний ёрмаси сепилади.
  11. Устидан аралашма қуйилиб, юқори қисми текисланади.
  12. 170 даража қиздирилган печда 50-60 дақиқа давомида пиширилади.
  13. Тайёр бўлгач дарҳол печдан олиш мумкин эмас, бироз совиши керак.

Ёқимли иштаҳа!

Творогли конверт печеньелари

Фото: Pinterest

Керакли маҳсулотлар:

  • творог — 250 грамм;
  • сариёғ — 100 грамм;
  • ун — 170 грамм;
  • шакар — 3-4 одҳ қошиқ;
  • истеъмол содаси — 1 ош қошиқ;
  • туз — 1/2 чой қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Творог ва сариёғ блендерда яхшилаб аралаштирилади.
  2. Устидан ун, истеъмол содаси ва туз солиб хамир қорилади.
  3. Сўнгра хамир бирозга музлаткичда қолдирилади.
  4. Хамир 3-5 миллиметр қалинликда ёйилиб, 9-10 диаметрли доиралар кесиб олинади.
  5. Ҳар бир хамир шакарга ботирилиб, шакар томони ичкарига қараб иккига букилади. Бир томони яна шакарга ботирилиб, хамир яна иккига букилади.
  6. Печеньелар пергамент қоғози солинган пишириқ варағига қўйилиб, 200 даража олдиндан қиздирилган печда 20-25 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Творогли кекс

Фото: Pinterest

Керакли маҳсулотлар:

  • ун — 150 грамм;
  • сариёғ — 75 грамм;
  • шакар — 80 грамм;
  • творог — 130 грамм;
  • тухум — 2 дона;
  • қабартма — 1 ош қошиқ;
  • майиз — 80 грамм;
  • ваниль — 1 ош қошиқ;
  • шакар упаси.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Творог элакдан ўтказилади.
  2. Сариёғ миксерда яхшилаб аралаштирилади. Устидан шакар қўшилади.
  3. Иккита тухум қўшилиб, аралаштиришда давом этилади.
  4. Сўнгра таъбга кўра бироз ваниль солинади.
  5. Ун ва қабарта аралаштирилиб, творогли массага қўшилади.
  6. Ювиб, қуритилган майиз солиниб, аралаштирилади ва қолипга қуйилади.
  7. Қолипга қуйилган хамир юзаси текисланиб, 180 даража печда 50-55 дақиқа давомида пиширилади.
  8. Тайёр бўлгач, бироз совитилади ва қолипдан олинади.
  9. Ширинликнинг усти шакар упаси билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

Творогли булочка

Фото: Pinterest

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум — 2 дона;
  • шакар упаси — 3-4 ош қошиқ;
  • творог — 250 грамм;
  • сут — 2-3 ош қошиқ;
  • ун — 350-400 грамм;
  • қабартма — 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Тухум, туз ва шакар яхшилаб аралаштирилади. Устидан блендерда майдаланган творог қўшилади. Сут қуйиб, бир хил масса ҳосил қилинади.
  2. Устидан элакдан ўтказилган ун, қабартма қўшилиб, хамир қорилади.
  3. Хамир ёпишқоқ ҳолатда бўлиши керак.
  4. Хамирдан кичик шарча шаклида бўлакларга бўлинади,
  5. Ичига таъбга кўра начинка солиш мумкин: шоколад, майиз, ўрик мураббо.
  6. Булочкалар ёпишиб қолмаслиги учун ўсимлик ёғи суртилади.
  7. Тухум сариғи суртилиб, бироз шакар ҳам сепиш мумкин.
  8. Олдиндан қиздирилган 180 даража печда 15-20 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!