Оғирликни ўлчаш — вазн йўқотишнинг энг ҳаяжонли босқичларидан бири. Ҳамма ҳам ортиқча килолардан имкон қадар тезроқ қутулишни хоҳлайди. Шу сабабли кўплаб хонимлар кунига бир неча марта тарозига чиқиб, аниқ натижани кўришни орзу қилиши ажабланарли эмас. Бироқ тарозидан тўғри фойдаланиш қобилияти бутун бир санъатдир, чунки вазнни билишдан олдин бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак. Wday нашри вазн камайтиришга киришган аёлларга тарозига чиқишдан олдин эътибор қаратиш керак бўлган 7 босқич ҳақида маълумот берди.

Фото: Wday

Машқдан кейин вазнни ўлчаш

Сизнингча, машғулотдан сўнг дарҳол тарози идеал рақамни кўрсатадими? Албатта, дарҳол натижани кўришни хоҳлайсиз, лекин машғулотдан кейин бу ҳолат фақат ранжитиши мумкин.

Агар эндигина спорт билан шуғулланишни бошлаган бўлсангиз ёки узоқ танаффусдан кейин қайтиб келган бўлсангиз, мушаклар қўшимча массага эга бўлади. Бунинг натижасида қисқа муддатли яллиғланиш жараёни содир бўлади. Ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Ягона салбий таъсир организмда сувни ушлаб туришдир.

Тузли маҳсулотлар истеъмолидан сўнг

Агар кечаси жуда кўп шўр маҳсулотлар истеъмол қилсангиз ёки уларни афзал кўрсангиз, бу вазнга таъсир қилади. Тузли таом суюқликни ушлаб туради. Туз шиш пайдо бўлишига олиб келади, шунинг учун бир неча кун кутиш тавсия этилади. Вазн камайтириш учун эса, албатта, тузли маҳсулотлардан воз кечиш керак.

Кўп сув ичилгач

Парҳез қилишда энг яхши маслаҳатлардан бири кўпроқ сув ичишдир. Кунига икки литрдан кам бўлмаган сувни ичиб, вазн камайтиришга киришишади. Агар илгари жуда кўп суюқлик истеъмол қилмаган бўлсангиз, оргнизм бунга мослашиши учун вақт керак бўлади. Унгача, тарозидаги рақам юқори бўлиши мумкин. Агар газланган ва бошқа шакарли ичимликлар ўрнини босса, ичимлик суви вазн йўқотишингизга ёрдам беради. Фақат организмни ўзгаришларга мослашига имкон бериш лозим.

Ҳазми қийин таомлар

Оғир овқатдан сўнг дарҳол вазнни ўлчаш маъносиздир. Эсингизда бўлсин: овқат ҳазм қилиш учун саккиз соатгача вақт кетади ва жараён тугагунига қадар қўшимча килолар қолади. Бундан ташқари, натрий ва шакар суюқликни ушлаб туриш билан бир қаторда шиширади, шунинг учун бундай ҳолларда бир кунлик танаффус қилиш яхшироқдир. Тарозига ҳар соатда чиқишнинг ўрнига, сув ичиш ва сайр қилиш тавсия этилади.

Мушаклар устида ишлаш

Мунтазам жисмоний машқлар — бу вазн йўқотишнинг тасдиқланган усули, аммо бу шкаладаги рақам хоҳишга мос келишига кафолат бермайди. Ҳаммаси машғулот турига боғлиқ. Мушак массасини қуришга ҳаракат қилаётган ҳолатлар мавжуд, аммо вазн пасайишда давом этмоқда. Танадаги ёғлар эриши мумкин, аммо мушаклар ёғга қараганда камроқ жой эгаллайди. Шунинг учун бел қисқариши мумкин ва шкаладаги рақам аввалгидек кўрсаткичда тураверади.

Эрталабки вазн

Кўпчилик эрталабки вазнни энг тўғри деб билади, шунинг учун уйқудан турибоқ дарҳол тарозига тушишади. Аммо бу тўғри эмас, чунки ҳали ҳазм қилиш жараёни бошланмаган. Бир стакан сув ичиб, танага уйғониш учун вақт бериш керак, сайр қилинг ва шундан кейингина вазнни билиб олиш мумкин.

Оғирликни йўқотиш пайтида мақсадлар қўйиш жуда муҳим, аммо реалистик бўлишни унутманг. Вазн йўқотиш учун сиз соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак: яхши ухлаш, тўғри овқатланиш ва кўп ҳаракат қилиш.