Иссиқ това ёки дазмолни эҳтиётсизлик билан ишлатиш, соч турмакловчи ускуналар ёки тўкилиб кетган қайноқ чой куйишга олиб келиши мумкин. Тери жиддий шикастланганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Wday нашри тўсатдан юз берган ушбу ҳолатда биринчи ёрдамни қандай кўрсатиш ва оғриқни енгиллаштириш усуллари билан бўлишди.

Фото: Wday

Тери куйгандан кейин оғриқни қандай енгиллаштириш мумкин?

Куйишдан кейин ёқимсиз оғриқни йўқотишнинг бир нечта оддий усуллари мавжуд.

Совуқ компресс

Муз ёки музлаткичда совитилган ҳар қандай нарса, масалан, музлатилган резавор ёки сабзавотлар халтаси терининг шикастланган жойига қўлланиши керак. Бундай компресс нафақат шишни енгиллаштиради, балки оғриқсизлантирувчи таъсирга ҳам эга. Шунингдек, куйган жойни 10-15 дақиқа давомида салқин сув оқими остида тутиб туриш мумкин. Сувнинг ҳароратини кузатиб туриш лозим, у жуда совуқ бўлмаслиги керак, акс ҳолда музлаш хавфи мавжуд.

Оғриқ қолдирувчи воситалар

Аналгин ёки аспирин — бу ҳар қандай уйда мавжуд бўлган дорилар. Улар оғриқни камайтиришга ёрдам беради. Ҳар қандай оғриқ қолдирувчи дори-дармонларни фақат жабрланувчида таркибий қисмларга аллергик реакциялар бўлмаса қўллаш мумкин. Тери совигандан сўнг куйиш жойини пантенол, бепантен, сулфаргин ёки солкосерил каби анестетик крем билан даволаш керак.

Агар уйда дори воситалари бўлмаса, халқона усуллардан фойдаланиш мумкин.

Оғриқни енгиллаштиришнинг уй шароитида бир нечта оддий, аммо самарали усуллари мавжуд.

Хом картошка

Мисол учун, хом картошка оғриқни, шунингдек, яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун картошкани майдалаш ёки кичик бўлакларга бўлиш керак, сўнгра масса дока билан ўралади ва шикастланган терига суртилади.

Алоэ

Алоэ табиий анестетик ролини ҳам бажаради. Ўсимликнинг барги ўртадан кесилади ва куйиш жойига қўлланади.

Юқоридаги барча усуллар фақат енгил жароҳатлар, биринчи ва иккинчи даражали куйишларда самарали ҳисобланади. Агар терида пуфакчалар пайдо бўлса, тўқималар сезиш ҳиссини йўқоца, маслаҳат учун дарҳол мутахассис билан боғланиш керак ва уйда ўзбошимчалик билан даво чораларини кўриш тавсия этилмайди.

Кучли, тўхтовсиз оғриқ терининг жиддий шикастланишининг аломати бўлиши мумкин, бу нафақат оғриқни йўқотишни, балки қўшимча даволовчи воситаларни ҳам талаб қилади.