2022 йилнинг 15 май куни Лас-Вегасда Billboard Music Award-2022 мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросим анъанага кўра мусиқа саноатининг энг нуфузли юлдузларини бирлаштирди. Айтганча, номинациялар сони бўйича Дрейк ва Оливия Родриго етакчилик қилди, деб ёзади People Talk.

Фото: Jalurmedia

Тадбирда рэпер Дрейк 4 та, Оливия Родриго эса 2 номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ғолиблар қаторидан BTS, Тэйлор Свифт ва Megan Thee Stallion ҳам жой олган. Billboard Music Award-2022 ғолиблари дея эътироф этилган мусиқачилар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин:

«Энг яхши хонанда» — Дрейк;

«Энг яхши янги хонанда» — Оливия Родриго;

«Энг яхши эркак ижрочи» — Дрейк;

«Энг яхши аёл ижрочи» — Оливия Родриго;

«Ҳот 100 энг яхши қўшиғи» — The Kid LAROI & Justин Бибер, Stay;

«Энг яхши гуруҳ» — BTS;

«Billboard 200 энг яхши хонандаси» — Тэйлор Свифт;

«Энг яхши рэпер» — Дрейк;

«Энг яхши эркак реп ижрочи» — Дрейк;

«Энг яхши аёл реп ижрочи» — Megan Thee Stallion;

«Энг яхши реп қўшиғи» — Lil Nas X ft. Jek Xarlou, Industry Bab;

«Энг яхши Р&Б хонанда» — Doja Cat;

«Энг яхши Р&Б эркак ижрочи» — The Weeknd;

«Энг яхши Р&Б аёл ижрочи» — Doja Cat;

«Энг яхши Р&Б қўшиғи» — Silk Sonic (Бруно Марс, Андерсон Паак), Leave the Door Open;

«Энг яхши рок хонанда» — Glass Animals;

«Энг яхши рок қўшиғи» — Maneskin, Beggin.