Ироқнинг кўплаб туманларида авжига чиққан кучли қум бўрони туфайли нафас қисиш ва бўғилиш белгилари билан тўрт мингдан ортиқ киши касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Anadolu агентлиги. Ўлим ҳолатлари қайд этилганича йўқ.

Фото: DPA/«ТАСС»

17 май куни эрталаб Ироқ осмонида яна кучли чанг-тўзон бошланди. Бағдод, Нажаф ва Сулаймония халқаро аэропортларига парвозлар вақтинчалик тўхтатилган. Бағдод аэропортида кўриниш даражаси 300 метргача камайиб кетган (камида 800 метр бўлиши керак). Шунингдек, денгиз бандаргоҳлари ҳам ёпилган.

Фото: Anadolu Agency

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиришича, ҳавода ПМ 2,5 зарралари (2,5 километргача бўлган майда дисперс чанг заррачалари) концентрацияси сезиларли даражада ошиб кетган. Бу саломатликка бевосита зарар етказиши туфайли, аҳолидан ўта зарур ҳоллардагина уйдан чиқиш,  ниқоб ва респираторлардан фойдаланиш, ўзи билан зарур дорилар ва ингаляторлар олиб юриш сўралди.

Фото: Anadolu Agency

16 май, душанба куни Ироқнинг еттита вилоятида, шу жумладан, пойтахт ҳудудида ҳам давлат муассасалари учун дам олиш куни деб эълон қилинди. Олий ва бошланғич таълим муассасаларидаги имтиҳонлар бекор қилинди.

Фото: Anadolu Agency

Қум бўронлари Ироқда апрелдан буён тез-тез юз бериб келмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Табиий офат қўшни Кувайтда ҳам муҳим транспорт тугунларида ҳаракатни тўхтатиб қўйди. У ерда вазиятни шиддатли шамол мураккаблаштирди.

Фото: Anadolu Agency

Фото: Anadolu Agency

Фото: Anadolu Agency

Фото: Anadolu Agency