Баданда шиш ҳолати кузатилганда, биринчи бўлиб организмда нималар юз бераётганини аниқлаш керак. Агар бирор орган билан боғлиқ жиддий муаммо бўлмаса, «Новий очаг» нашри организмда суюқлик тўпланишининг еттита асосий сабабини билиб олишни маслаҳат беради.

Фото: «Новий очаг»

Носоғлом турмуш тарзи

Тез-тез тайёр овқат истеъмол қилиш ва унинг таркибидаги туз организмдаги сув мувозанатига халақит беради. Тез углеводлар шакар даражасини оширади, бунга жавобан танада инсулин ишлаб чиқарилади, унинг ортиқчаси буйракларни тузни қайта ишлашга олиб келади ва мувозанат яна бузилади. Агар бу доимий равишда содир бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Ҳайз олди кунлари

Кўп аёлларда сув йиғилиши овуляция пайтида гормонал ўзгаришлар туфайли циклнинг ўртасида содир бўлади. Бу нормал ҳолат ва тиббий аралашувни талаб қилмайди. Мутахассислар тузни истеъмол қилишни камайтириш ва магний билан витаминлар ичишни маслаҳат беради.

Гормонал контрацепсия

Таблеткаларнинг ножўя таъсиридан бири сувни тўплаб туриш бўлиши мумкин. Ҳайз пайтида ҳамма нарса яхшиланади. B6 витаминини қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида ҳам сув туфайли шиш пайдо бўлиши мумкин. Чақалоқ қорин бўшлиғига босим ўтказади, онанинг организмида қон оқими секинлашади. Агар шиш кучли бўлмаса, хавотир олишга ўрин йўқ.

Менопауза

Бу вақтда гормонал фон ўзгаради ва сувни ушлаб туриш тез-тез содир бўлиши мумкин. Асосийси, агар у саломатликка халақит бермаса, ташвишланманг.

Узоқ парвоз

Асосий сабаблар — бир ҳолатда узоқ вақт ўтириш ва рационни ўзгартириш. Парвоз якунлангандан кейин барчаси ўтиб кетади.

Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар

Гормонал номутаносиблик ҳам организмдаги сувни ушлаб туришга олиб келиши мумкин. Эндокринолог билан боғланиш ва керакли текширувлардан ўтиш тавися этилади.