Футбол бўйича Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасидаги баҳс 18 май, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Учрашувнинг 7-дақиқасида Винченцо Яквинта ҳисобни очди. 19-дақиқада Санжар Турсунов чиройли гол билан мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунида Винченцо Яквинта меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа жамоалар 1:2 ҳисобида танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлим бошида Неъматулла Қутибоев ҳисобни тенглаштирди. 47-дақиқада Сервер Жепаров томонидан урилган гол Ўзбекистонга ғалаба олиб келди.

Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган учрашув ўзбекистонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўзбек футболининг 110 йиллик байрам тадбирига бағишланган ўйинда Ўзбекистон футболи фахрийлари хайрлашув учрашувларини ўтказди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўртоқлик ўйини

18 май, чоршанба

Ўзбекистон афсоналари — Италия А Серияси афсоналари 3:2

Голлар: 0:1 —7 Яквинта, 1:1 — 19 Турсунов, 1:2 — 30 Яквинта, 2:2 — 31 Қутибоев, 3:2 — 47 Жепаров.

Ўзбекистон афсоналари: 1. Павел Бугало (Игнатий Нестеров, 29), 4. Ислом Иномов (Акмал Шораҳмедов, 17), 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров (Шуҳрат Мирхолдиршоев, 60), 8. Сервер Жепаров (Виктор Карпенко, 48), 9. Одил Аҳмедов (Носир Отақўзиев, 60), 13. Асрор Алиқулов (Анвар Ғофуров, 34), 18. Тимур Кападзе (Элдор Магдеев, 34, Камолиддин Мурзоев 56), 20. Анвар Солиев (Неъматулла Қутибоэв, 25, Зайниддин Тожиэв, 34, Александр Гейнрих, 45, Фарҳод Тожиев 60), 22. Виктор Карпенко (Шавкат Муллажонов, 17), 27. Илҳом Суюнов (Санжар Турсунов, 17, Асқар Жадигеров, 56).

Италия А серияси афсоналари: 1. Кристиан Аббиати, 2. Винсен Кандела (Эдуардо, 48), 6. Алдаир, 7. Людовик Жюли (Лука Антонини, 24), 8. Анжело Карбоне, 10. Луиджи ди Бяжо (Робсон Толедо, 45), 11. Альберто Жилардино (Кристиан Зенони, 45), 14. Дарио Шимич, 15. Винченцо Яквинта, 27. Сержино (Марек Янкуловски, 24), 81. Кристиан Заккардо.