Тадбиркор Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Москванинг Крилацкое тумани суд округи судьяси бу масалани 7 июнь куни кўриб чиқади.

Алишер Усмонов 28 февраль куни, Украинада уруш бошланганидан тўрт кун ўтиб, Европа Иттифоқининг санкциялари рўйхатига тушган эди.

Тадбиркор вакиллари бу шахсий санкциялар эканини ва улар Усмонов компанияларига таъсир қилмаслигини айтишган.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг бойлиги йил давомида 18,4 миллиард доллардан 11,5 миллиард долларгача камайгани ҳақида хабар берилган эди.