Инглизлар «Кунига бир дона олма истеъмол қил ва шифокор керак бўлмайди» деган мақолни яхши кўради. Marie Claire нашри ушбу меванинг кўпчиликка номаълум бўлган яширин хусусиятларини очиб берди.

Фото: Marie Claire

Олма, албатта, энг кенг тарқалган парҳезбоп маҳсулотдир. Олмани йилнинг исталган вақтида топиш мумкин ва ўртача катталикдаги олма тахминан 40-50 калорияни ўз ичига олади. Шунга қарамай, шифокорлар фақат олма билан кифояланишни тавсия этмайди ва принципиал равишда моно-парҳезга кирмасликни маслаҳат беради.

Олманинг энг қимматли хусусиятлари:

Овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини меъёрлаштиради. Олма 80 фоиз сувдан иборат, аммо қолган 20 фоизи клетчаткани ўз ичига олади, бу овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ичак касалликлари эҳтимолини камайтиради

Холестеринни камайтиради. Унинг ортиқча бўлиши тромб шаклланишига олиб келади, яъни каротид артерияларда қон оқимининг бузилиши эртами ё кеч инфаркт билан таҳдид қилади. Юрак хуружи, юрак ишемик касаллиги, миёкард инфаркти, стенокардия ва бошқа кўплаб касалликлар ҳам юқори холестерин даражаси фонида пайдо бўлиши мумкин. Олма таркибида пектин мавжуд бўлиб, у организмдан ортиқча холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради ва бу қон томирларининг тиқилиб қолиши билан бирга юрак хуружи эҳтимолини камайтиради. Пектин холестериндан ташқари, заҳарли моддалардан қўрғошин, мишяк, симобни чиқариб ташлайди.

Ўсимталардан ҳимоя қилади. Албатта, олмани онкология учун панацея деб атаб бўлмайди, аммо унинг таркибидаги флавоноидлар ва полифеноллар ўсмага қарши таъсирга эга — улар назоратсиз ҳужайра ўзгаришларининг асосий сабабларидан бири бўлган хавфли эркин радикалларни бирлаштиради.

Иммунитетни оширади. Олма таркибидаги C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, олма ўпка-бронх тизимини ҳаводаги зарарли моддалар ва тамаки тутунидан ҳимоя қилади. У ҳатто астматик касалликларнинг ўзига хос профилактикаси ҳамдир.

Темир танқислигини бартараф этади. Олма таркибидаги темир бошқа маҳсулотларга қараганда бироз камроқ, аммо олма уларнинг сўрилишига фаол ёрдам беради.

Тўйинганлик ҳиссини беради. Клетчаткага бой бўлган олма очликни тезда бартараф этади. Энг муҳими, олма озиқ-овқатнинг юқори сифатда ҳазм бўлишига ёрдам беради ва углеводларнинг ёғга айланишининг олдини олади, вазн йўқотишга ҳисса қўшади.

Тишларини тозалайди. Олма мевасидаги тўйинган пектинлар бактерицид хусусиятига эга ва том маънода оғиз бўшлиғини тозалик билан таъминлаши мумкин. Олманинг қаттиқ пўсти ҳам милкни массаж қилади ва мустаҳкамлайди, ички қон айланишини рағбатлантиради.

Авитаминоздан асрайди. Мавсумлар ўзгариб, организмнинг ўз захиралари тугаганда, йил давомида топиш мумкин бўлган олма уни сақлаб қолади. Олма витамин ва минералларнинг ноёб комплексидир. C витамини билан бир қаторда олма таркибида А, К, E ва B гуруҳи витаминлари, кўплаб микроэлементлар — мис, рух, хром, темир, йод, фтор, селен ҳамда макроэлементлар магний, кальций, фосфор, калий, хлор, олтингугурт мавжуд. Хулоса қилиб айтганда, олма юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, асаб тизимининг ишини меъёрлаштиради, мушакларнинг фаолиятини барқарорлаштиради, овқат ҳазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилайди ва иммунитетни оширади.

Жигарга ёрдам беради. Пектинлар ортиқча холестерин билан курашишига, жигарга ёрдам беришига қўшимча равишда, олма таркибидаги хлороген кислота ишқор кислотасини организмдан чиқариб ташлайди. Умумий қилиб айтганда, олма детоксининг фойдалари бебаҳодир.

Стрессни енгиллаштиради. Ниҳоят, олма шунчаки мазали мева. Янги тайёрланган олмали шарлотканинг хушбўйлиги барча муаммоларни унутишга мажбур қилади ва олмали чой ҳам тинчлантиради, қолаверса, ухлаб қолишга ёрдам беради.