Сабзавотлар соғлом ва мувозанатли овқатланишнинг ажралмас қисмидир, аммо улар гоҳида организмга салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Marie Claire нашри қайси сабзавотларни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш кераклигини маълум қилди.

Фото: Marie Claire

Тўғри овқатланиш бўйича деярли ҳар қандай мақола ёки китобда сабзавотлар ҳақида бўлим мавжуд — улар овқат ҳазм қилишни нормаллаштиришга ёрдам беради, организмни муҳим витамин ва минераллар билан тўйинтиради, иммунитетни оширади ва бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Шунинг учун улар ҳар куни истеъмол қилинади. Бироқ улар муайян бир шароитларда организмга зарар етказиши мумкин.

Карамгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар

Брокколи, Брюссель карами, шолғом, колраби, салат барги — умуман карамгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар жуда кўп фойдали хусусиятларга эга ва соғлом овқатланишнинг ажралмас элементлари ҳисобланади. Бироқ ушбу сабзавотларнинг ҳам хавфли томони бор — улар гойтроген таъсирга эга. Маълум бўлишича, қалқонсимон безнинг ёдни сингдириш қобилиятини пасайтиради, бу эса бўқоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Агар одамда қалқонсимон безнинг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, мазкур сабзавотларни жуда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак, иложи бўлса, кунига 100 граммдан оширмаслиги лозим.

Бундан ташқари, гастрит, ошқозон яраси, панкреатит, жигар ва буйрак касалликлари билан оғриган беморлар ушбу сабзавотларни чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак. Чунки улар овқат ҳазм қилиш тизимини жадаллаштиради ва бир қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Рационга бу каби сабзавотларни киритишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Картошка

Картошка барчанинг севиб истеъмол қиладиган маҳсулотларидан бири бўлиб, у пюре, қайнатилган ва қовурилган ҳолда ёки газаклар ўрнида истеъмол қилинади. Шубҳасиз, картошка жуда кўп фойдали хусусиятларга эга, аммо уни ҳам меъёрдан ортиқча истеъмол қилмаслик керак. Сабаби ушбу маҳсулот мураккаб углеводларга қўшимча равишда оддийларини ҳам ўз ичига олади ва шунинг учун ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш билан семириш хавфи ортади.

Бундан ташқари, картошка таркибида крахмал мавжуд бўлиб, бу сабзавот оқсил билан бирлашганда, қийин ҳазм бўладиган овқатлардан бирига айланади. Натижада қалқонсимон без ва қон айланиш тизимининг ишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, асосий масала қовурилган картошка бўйича бўлиб, мутахассислар катта миқдордаги ёғда пиширилган картошкани ҳеч қандай ҳолатда соғлом таом деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини эслатиб туради.

Сарсабил

Сарсабил рекорд миқдордаги фолий кислотасини ўз ичига олади ва бундан ташқари, ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди, антиоксидант хусусиятларга эга ва ҳатто асаб тизимига таъсир қилади, депрессив ҳолатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Аммо маҳсулот ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолардан азият чекадиганлар учун ҳам потенциал хавфлидир. Чунки унинг таркибидаги кислоталар ички органлар учун яллиғланиш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун гастрит, ошқозон яраси ва ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликлари билан оғриган беморлар уни истеъмол қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиши керак.

Бундан ташқари, сарсабил қонни суюлтирувчи дори-дармонларни қабул қиладиганлар учун ҳам мумкин эмас, сабаби маҳсулот қон ивишига ҳисса қўшадиган К витаминига бой. Шунинг учун антикоагулянтлар ва сарсабилни биргаликда истеъмол қилиш тромботик асоратларга олиб келиши мумкин.

Қовоқча

Қовоқча энг зарарсиз маҳсулотлардан бири бўлса-да, лекин унинг ҳам қайсидир органлар учун ножўя таъсири мавжуд. Яъни бу сабзавотлар кўп миқдорда калийни ўз ичига олади ва шунинг учун сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган одамлар томонидан маҳсулотни ортиқча истеъмол қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, ошқозон-ичак касалликларидан азият чекадиганлар қовоқчани рационга киритишдан аввал мутахассислар билан маслаҳатлашгани маъқул. Бундай ташхислар билан маҳсулотни пиширилган ҳолда чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак, чунки унинг таркибида ошқозон-ичак тракти аъзоларининг деворларини тирнаш хусусиятига эга элементлар мавжуд.

Яшил помидор

Яшил помидорнинг юқори миқдорида жиддий заҳарланиш ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин бўлган соланин, алкалоид мавжуд. Шунинг учун уни истеъмол қилишда меъёрга алоҳида эътиборли бўлиш керак. Аммо уларни пишириш хавфли моддалар даражасини нормал қийматларга камайтиради ва шу туфайли яшил помидорларни пиширилган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулот таркибида кўп миқдорда кислоталар мавжуд бўлиб, улар ошқозон-ичак тракти органларининг ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутмаслик лозим.

Қизил ловия

Қизил ловия жуда тўйимли маҳсулот бўлиб, кўплаб фойдали хусусиятларга эга, аммо у подагра билан оғриган одамлар учун мумкин эмас. Шунингдек, ловия овқат ҳазм қилиш трактининг бузилиши бўлган одамлар учун ҳам кўп тавсия этилмайди, чунки у ҳазми қийин маҳсулот ҳисобланади ва ички органларнинг ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, хом ловия фазин ва фазаолунатит (токсик моддалар)нинг юқори миқдори туфайли заҳарланишга олиб келади ва шунинг учун бу маҳсулотни овқатдан олдин сувда ивитиш ёки узоқроқ қайнатиш керак.