Микроэлементларнинг етишмаслиги соч тўкилиши ҳамда бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. «Lisa.ru» нашри организм учун зарур бўлган цинкка бой маҳсулотлар рўйхатини ҳавола этди.

Фото: «Lisa.ru»

Ушбу микроэлемент организмдаги метаболик жараёнларда ажралмас ҳисобланади. Инсоннинг асосий биокимёвий функцияларида темирдан кейин иккинчи ўринда туради. Аммо бу модда организмни тер билан тарк этганлиги сабабли захираларни доимий равишда тўлдириш учун қандай озиқ-овқатлар истеъмол қилиш кераклигини билиб қўйиш лозим.

Цинкнинг соғлиқ учун 5 та фойдаси

  1. Ферментлар ишини яхшилайди. Иммунитет тизимининг тўғри ишлашини таъминлашдан эркин радикалларга қарши курашишгача.
  2. Яхши антидепрессант. У асаб ҳужайраларининг шаклланишида иштирок этади, диққатни оширади, асабийликни камайтиради, кайфиятни яхшилайди. Минерал асаб тизимининг тўғри ишлаши учун масъул бўлган мия нейротрофик омили деб аталадиган оқсилни тартибга солади. Унинг етишмаслиги бу протеинни камайтириши мумкин ва бу когнитив функцияларнинг бузилишига олиб келади.
  3. Гўзаллик ва ёшлик манбаи. Тери ва сочлар учун цинк элементининг етишмаслиги уларнинг заифлашишига олиб келади. Шунингдек, теридаги регенерация жараёнларининг пасайишига сабаб бўлади, унинг эластиклигини пасайтиради, қуритиб юборади. Тирноқлар мўрт бўлиб қолади. Умуман олганда, ҳамма нарса нотўғри ишлай бошлайди.
  4. Бу гормонлар мувозанатига таъсир қилади, шунинг учун унинг оз миқдорда етишмаслиги ҳам бепуштлик ёки диабет хавфини оширади. Цинк балоғатга етиш жараёнларида иштирок этади, ўсиш учун жавобгардир. ЖССТ маълумотларига кўра, цинк етишмовчилиги нормал ўсишга тўсқинлик қилади ва инфецияларга қаршиликни заифлаштиради.
  5. Жигардан тери ҳужайраларига А витамини етказиб беради, бу яхши кўриш, чиройли тери ва ёрқин сочлар учун муҳим рол ўйнайди.

Цинк метаболизмдаги асосий микроэлементлардан биридир. У 100 дан ортиқ ферментларнинг ишлаши учун зарур. Нотўғри овқатланиш, алкоголизм, яллиғланишли ичак касаллиги билан оғриган беморларда цинк етишмаслиги хавфи ортади. Камчилик белгилари орасида ўсишдан ортда қолиш, диарея, соч тўкилиши, тилнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши, тирноқ синиши ва иммунитетнинг пасайиши киради.

Қайси маҳсулотлар цинкни ўз ичига олади?

Тавсия этилган кунлик миқдор 15 мг ни ташкил қилади. Буни тўлдириш осон, чунки минерал маҳсулотлар таркибида жуда кенг тарқалган. Кўпинча оқсилли овқатлар, денгиз маҳсулотлари ва сут маҳсулотларида мавжуд. Қуйида ушбу элементга бой маҳсулотлар рўйхати келтирилган.

Устрица — 60 мг 

Устрица оқсилни ҳам ўз ичига олади, улар билан кунлик оқсил талаби осонгина тўлдирилади. Шу билан бирга, у паст калория ҳисобланади — ўнлаб устрицада атиги 200 ккал мавжуд.

Буғдой — 15 мг 

Бир ҳовуч буғдой кунлик меъёрни тўлиқ қоплайди ва ҳатто бироз ошади ҳам. Табиий келиб чиқиши ва таркиби туфайли маҳсулот осон ҳазм бўлади. Буғдойда, шунингдек, холестерин камайтирадиган антиоксидант бўлган октакосанол ферменти ҳам мавжуд.

Мол жигари — 16 мг

Мол жигари энг фойдали маҳсулотлардан биридир. У деярли ҳар бир кишининг рационига киритилиши мумкин. Жигар кўпинча парҳезда истеъмол қилинади, чунки у кўплаб витамин ва минералларни ўз ичига олади. Вазнга риоя қилганлар учун яна бир паст калорияли маҳсулот.

Қовоқ уруғлари — 7,4 мг 

Қовоқ уруғлари деярли таъмга эга эмас ва уларни бутун йил давомида истеъмол қилиш мумкин. Улар нафақат тўйимли, балки фойдалидир. Уруғ таркибининг 50 фоизини соғлом ёғ, қолган 50 фоизи оқсил ва клетчаткалар ўртасида тақсимланади. Айниқса, қовоқ уруғлари соч тўкилиши, ҳуснбузар, таъм сезувчанлигининг пасайиши билан оғриганлар учун фойдалидир.

Кунжут — 7,8 мг

Кунжут уруғлари таркибидаги кальций, темир ва фосфор суяк зичлиги учун зарурдир. Кунжут таркибида иккита ноёб моддалар мавжуд: сесамин ва сесамолин. Улар холестеринни, юқори қон босимини пасайтиради, жигарда оксидловчи стрессни бартараф этади.

Қарағай ёнғоғи — 6,5 мг 

Ёнғоқ таркибида соғлом ёғ, оқсил, клетчатка мавжуд. Қарағай ёнғоқлари тери ва соч муаммоларини ҳал қилади, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, асаб тизими ва ошқозон-ичак трактига фойдали таъсир кўрсатади. Аммо эсда тутиш керак: қарағай ёнғоқлари калорияларда юқори, шунинг учун уларни кундалик рационга эҳтиёткорлик билан қўшиш лозим.

Швейцария пишлоғи — 5 мг 

Юқори калория таркибига қарамасдан, нонушта учун қаттиқ пишлоқ бўлаги эрталаб заҳирани тўлдиришнинг яхши усули ҳисобланади. Маҳсулот кальций манбаи бўлиб, бу айниқса интенсив машғулотлар пайтида зарурдир. Шу билан бирга, пишлоқ оқсили энг осон ҳазм бўладиганлардан биридир.

Зиғир уруғлари — 4,34 мг 

Зиғир уруғлари овқат ҳазм қилиш тизимининг фаолиятини меъёрлаштиради ва ўт пуфаги ва жигар касалликларини олдини олиш учун ишлатилади. Аёллар саломатлиги учун жуда фойдали, чунки улар таркибида фитоэстрогенлар — аёл гормонларининг аналоглари мавжуд. Мунтазам фойдаланиш менопаузанинг салбий аломатларини енгиллаштиради.

Тухум сариғи — 3,21 мг 

Тухум сариғи таркибида А, D витаминлари, фолий кислотаси, калий, фойдали омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Ушбу маҳсулот таркибидаги лицетин асаб ҳужайраларини, инсон миясини озиқлантиради ва кўриш кескинлигини оширади. Шу билан бирга, тухум сариғи холестерини тўйинган ёғларга тегишли эмас, шунинг учун у осон ҳазм қилинади.

Ловия — 3,21 мг 

Углевод алмашинувини меъёрга келтиради, асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади.

Нўхат — 2,5 мг 

Нўхатда мавжуд бўлган цинк ва А витамини биргаликда кўз саломатлиги учун фойдалидир. Бу комбинация кўриш кескинлигини яхшилайди, катаракт ривожланишининг олдини олади. Шунингдек, у соғлом ёғлар, оқсил ва углеводларга бой.

Мол гўшти — 3,24 мг 

Мол гўшти овқатланиш ва фойда жиҳатидан қимматли маҳсулотдир. Узоқ вақт давомида етарлича ва энергия олиш учун бир неча грамм истеъмол қилиш кифоя. Бундан ташқари, мол гўшти табиий микрофлорани тиклайди, меъда ширасининг хлорид кислотасини нейтраллайди. Мол гўшти мева, сабзавотлар, донларга қараганда тезроқ ҳазм қилинади.

Бодом — 3,24 мг 

Бу ёнғоқ иммунитет ва репродуктив функцияларни мустаҳкамлайди, ўпка касалликлари учун фойдалидир, астма, ичакдаги яралар учун ишлатилади.