Mercedes-АМG бўлинмаси Hartan бренди билан ҳамкорликда болалар учун мўлжалланган премиум аравачани тақдим этди.

Фото: Auto.Hindustan Times

Аравача ва у билан битта жамланмадан ўрин олган сумка қизил нақшларга эга табиий қора чармдан ишланган. Уларнинг ички қисми Mercedes-АМG спорткарлари ўриндиқларини тайёрлашда фойдаланиладиган Dinamica микротолалари билан қопланган. Аравачани кўплаб АМG логотиплари безаб туради ва унга АМG Limited Edition ёзуви туширилган чекланган сериядаги «табличка» илинади.

Фото: Auto.Hindustan Times

Mercedes муҳандислар аравачага мослашувчан ғилдирак ва «подвеска» ўрнатгани сабаб, компания вакилларининг сўзларига кўра, ота-оналар уни «исталган юзада» судрай олади. Mercedes-АМG GТ моделининг ғилдираклар дискаси дизайни марканинг ҳақиқий автомобили ғилдираги кабидир. Аравачанинг асосини алюминийли ром ташкил этади, кўп нуқтали хавфсизлик камари мавжуд ва трансформация учун кўплаб имкониятлар бор.

Фото: Auto.Hindustan Times

Mercedes-АМG GТ аравачалари 299 нусхада ишлаб чиқарилади, уларнинг нархи ҳозирча ошкор этилмаган.

Фото: Auto.Hindustan Times

Аввалроқ Mercedes-Benz дунёдаги энг қиммат автомобилини яширин равишда сотиб юборгани тўғрисида хабар берилганди.