Кўпинча мушак-скелет тизимининг касалликлари 30 ёшдан кейин ўзини намоён қилади. Бу қисман одамлар одатда организмда содир бўлган ўзгаришларни тан олмасликлари ва ўзларини кераксиз стрессга дучор қилишлари билан боғлиқ. Шунингдек, ушбу ёшда улар кўпинча ўзларини аввалги ҳолатга қайтариш учун узоқ танаффусдан кейин спорт залида машғулотларни давом эттиради. Шу билан бирга, организм энди илгари осонлик билан бажарган ишларга имконияти етмаслигини тушунмайди. Ноқулай пойабзал, ҳаракатсиз турмуш тарзи, жуда қизғин машғулотлар ва ҳатто тез-тез сафар қилиш — буларнинг барчаси оёқ соғлиғини ёмонлаштириши мумкин. «Lisa.ru» нашри 30 ёшдан кейин юзага чиқадиган оёқдаги муаммолар ва улар билан қандай курашиш кераклигини маълум қилди.

Фото: Pinterest

Варикоз касаллиги

Варикоз томирлари 30 ёшдан ошган аёл ва эркакларда тобора кўпроқ учрамоқда. Бунда замонавий турмуш тарзини айблаш мумкин. Сабаби ҳаракат қилиш жуда камайган. Куни бўйи офисда ўтирган ҳолатда ишлаш, машина бошқариш ва жамоат транспортидан фойдаланиш кабилар туфайлидир. Шу сабабли оёқнинг веноз тизими азобланади. Фақат ҳаракатланаётганда оёқ мушаклари ишлайди, бу эса веноз қоннинг юракка чиқишини рағбатлантиради. Статик ҳолатда мушаклар қисқармайди, қон айланмайди. Тик ёки ўтирган ҳолат қанча узоқ давом этса, веноз тизимнинг зўриқиши шунчалик ортади. Бундай турмуш тарзи кўпинча варикоз томирларининг бўртиб чиқиши, оғриқ ва ҳаттоки уларнинг ёрилиб кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу патологиянинг ривожланишига ҳисса қўшадиган бошқа омиллар орасида оёқларда ишлаш, мунтазам равишда оғир юкларни кўтариш, нотўғри овқатланиш, автомобиль ва самолётда узоқ саёҳат қилиш киради. Ҳа, узоқ муддатли саёҳат томирларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади. Бунинг сабаби оддий: самолёт ёки машинада узоқ вақт давомида бир жойда ўтирилади, мушаклар ишламайди, қон турғунлашади. Бундан ташқари, парвоз пайтида томирлар доимий босимнинг пасайиши туфайли қўшимча стрессга дуч келади.

Ясси оёқлар

Ушбу патология билан оёқларнинг таг қисми текисланади, шунинг учун оёқларда зарба юки нотўғри тақсимланади. Муайян омиллар таъсирида оёқнинг чуқурча қисми ёш ўтиши билан деформацияланади. Баланд пошнали ёки аксинча, бутунлай текис тагликли пойабзал кийиш, ортиқча жисмоний куч ва семизлик оёқларга зарар етказади. Буларнинг барчаси туфайли, 30 ёшдан кейин патологиянинг асосий белгилари сифатида куннинг охиригача ишлаш ёки кичик юкдан кейин оёқларда чарчоқ ва оғриқлар безовта қилади.

Суякнинг бўртиб чиқиши («косточка»)

Кўпинча аёллар ушбу ҳолатга дуч келади. Hallux valgus («косточка») — бош бармоқнинг оёқнинг ташқи томонига оғиши, бу бош бармоқ бўғимида суяк ҳолатининг ўзгариши натижасида юзага келади. «Косточки» пайдо бўлишининг сабаблари орасига ирсий мойиллик, орттирилган жароҳатлар, ортиқча вазн, оёқларнинг зўриқиши ва ноқулай пойабзал ҳам киради. Ноқулай пойабзал кийилса, «косточка» шаклланишини қўзғатади ёки тезлаштиради, шунинг учун оғриқ 30 ёшдан бошлаб безовта қила бошлайди. Қаттиқ баланд пошнали пойабзал кийиш оёқнинг олд томонига юкни туширади, пойабзалнинг торлиги бармоқларни сиқиб чиқаради, хусусан катта, нотўғри ҳолатда, вақт ўтиши билан оғриқ ва яллиғланишни келтириб чиқаради.

Тизза касалликлари

Бу кўпроқ ёшлигида спорт билан фаол шуғулланадиган, организмни доимий равишда кучли жисмоний зўриқишларга дучор қиладиганлар учун хосдир. Ушбу турмуш тарзи туфайли артрознинг ривожланиш эҳтимоли ортади. Бу энг кенг тарқалган ортопедик касалликлардан бири бўлиб, унда бўғимларнинг тўқималари ингичка бўлиб, аста-секин йўқолади. Патологиянинг ривожланишига уйда ёки машғулот пайтида олинган жароҳатлар ва кичик лат ейишлар ҳам ёрдам беради. Ортиқча вазн, ирсий мойиллик, ҳаракатсиз турмуш тарзи — буларнинг барчаси артрознинг сабаблари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, тиззалар ҳам артритга мойил бўлади — бу бўғимларнинг яллиғланишидир. Улар ўтмишдаги вирусли ва бактериал инфекциялар, гормонал тизимнинг нотўғри ишлаши, генетик мойиллик ва бўғимларнинг жисмонан ортиқча юкланиши билан изоҳлаш мумкин. Кўпинча артрит артрозни келтириб чиқаради ёки аксинча. Яллиғланиш тўғайларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин.

Мушакларннг ҳаракатсизликка мослашуви

Ўтроқ иш ва кам жисмоний фаоллик билан мушак, пай ва юмшоқ тўқималар аста-секин эластиклигини йўқотади. 30 ёшга келиб, оёқлар барча турдаги зарарларга нисбатан заифлашади. Мушаклар тезда ҳаракатсиз турмуш тарзига ўрганади, шунинг учун оёқлар ҳатто минимал жисмоний куч билан ҳам оғрий бошлайди. Мисол учун, узоқ танаффусдан сўнг спорт залига қайтган одам жуда эҳтиёт бўлиши керак, шуғулланишдан олдин бироз енгил машқлар билан организмни қиздириб олиши зарур.

Муаммолардан қандай қочиш керак

Кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатланаётганда мушаклар ишлайди, бу эса веноз қоннинг юракка чиқишини рағбатлантиради. Ўртача фаол ҳаёт тарзини олиб бориш тавсия этилади. Кейинчалик организм узоқ вақтдан бери ҳаракатсиз қолган мушакларга ўрганиб қолмаслиги учун спорт билан шуғулланишни тўхтатмаслик керак.

Овқатланиш ҳам мувозанатли бўлиши керак. Ортиқча вазн туфайли кўплаб қўшимча муаммолар пайдо бўлади.

Оёқларнинг соғлиғини сақлаш учун веноз қоннинг чиқишини яхшилайдиган қисиб турувчи пайпоқларни кийиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик пайтида, ҳаракатсиз турмуш тарзи, оёқда ишлаш, автомобиль ёки парвоз саёҳатлари пайтида ажралмас ҳисобланади.

Тўпиқли тор пойабзаллардан сақланиш керак. Оёқларнинг соғлиғига ғамхўрлик қилишга ёрдам берадиган қулай ортопедик пойабзал кийиш тавися этилади.

Агар касаллик аллақачон ташвишлантираётган бўлса, даволанишни тайинлайдиган ортопедга мурожаат қилиш лозим. Одатда 30 ёшда бундай касалликлар эрта босқичда аниқлнади, шунинг учун улар билан курашиш осонроқ кечади.