2022 йилнинг июнь ойи охирларида Лас-Вегасда Лондондаги Vanden Plas компаниясига тегишли ҳашаматли Princess Limousine лимузини кимошди савдосига қўйилади. Ноёб автомобиль 1965 йилда Буюк Британия қироллик оиласининг буюртмасига асосан Елизавета II нинг Ямайкага ташрифи учун ясалган. Муҳим меҳмон оролни тарк этгач, автомобиль мамлакат ҳукумати хизматига топширилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Vanden Plas  Princess Limousine 

Тўрт эшикли Princess Лимоусине олти ўриндиққа эга бўлиб, уларнинг тўрттасида йиғилади. Елизавета II Ямайкани тарк этгач, лимузиндан орол губернатори расмий сафарлар учун фойдаланган. Автомобиль хизматини ўтаб бўлгач, рестовраторлар қўлига топширилган ва унинг кузови тўлиқ бўялган, шунингдек, чарм салони, интерьерининг ёғочли қопламалари қайта тикланган.

Реставрациядан сўнг барча штат агрегатлари ўз рақамларини сақлаб қолган. Лимузин капоти остидан олти цилиндрли Austin мотори ўрин олган бўлиб, у тўрт поғонали механик трансмиссия ёрдамида бошқарилади.

Модель жамланмасидан гидрокучайтиргичли рул, кондиционер ва йиғиладиган том киради. Қироллик лимузинининг бошланғич нархи савдолар куни ошкор этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида малика Диананинг шахсий автомобили аукционда кутилганидан ҳам қимматроққа сотилганди. Ўшанда 1981 йилги Ford Escort Ghia хетчбеки 47 минг фунт стерлинг эвазига янги эгасини топган.