Япониянинг Asahi Kasei компанияси Йокогамадаги кўргазмада AKXY2 концептуал автомобилини тақдим этди, деб хабар беради Motor. Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар каби Asahi Kasei ҳам келажак — электр энергияда ҳаракатланувчи ва автоном технологияларники деб ҳисоблайди.

Фото: Asahi Kasei

AKXY2 нинг пастки қисми ингичка ёруғлик диодли оптикага эга ҳаракатланувчи платформа ва очиладиган бортдан иборат бўлиб, у тушади ва зинага айланади. Юқори қисми — суйри шишали қубба шаклида — шу билан бирга у кўтарилганида салонга кириш имконияти очилади. AKXY2 нинг ғилдирак дискаларига биологик хом ашё асосида яратилган бутадиэнли шиналар «кийгизилган».

Фото: Asahi Kasei

Салонда иккита тўлиқ ўлчамли ўриндиқ, юмшоқ кресло, ёғоч стулча ва олд панел учун минималистик экран жойлашган. Салонни қоплашда пластик идишларни қайта ишлашдан олинган материллар ҳам, Mercedes-АМG’да фойдаланилган Dinamica микротолалари ҳам фойдаланилган. Бошқарув органларининг йўқлиги, концептнинг тўлиқ автономлигидан далолат беради.

Фото: Asahi Kasei

Asahi Kasei иккиламчи маҳсулотлардан фойдаланишдан ташқари, инсонлар соғлиғи ҳақида ҳам қайғуради: бунга карбонат ангидрит даражасининг ортишини билдирувчи антибактериал мато ва датчиклар жавоб беради.

Фото: Asahi Kasei

Фото: Asahi Kasei

AKXY2 да асосий эътибор дизайн, қулайлик ва фойдаланиладиган маҳсулотларга қаратилгани сабаб унга ўрнатиладиган мотор ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шоу-карни, шунингдек, Детройтдаги автосалон ва Лас-Вегасдаги CES кўргазмасига олиб бориш режалаштирилган.

Фото: Asahi Kasei

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда «Хитойча Google» деб аталувчи Baidu технологик компанияси ўзининг биринчи машинасини — Apollo робот-автомобилини тақдим этганди. У ноодатий кузов конструкцияси ва шишали томга эга, бошқарув органлари йўқ, ҳайдовчисиз бошқариладиган концепт-кар кўринишини олган.