Апрель ойида энг кўп Diversity Visa’ни (DV) берган АҚШнинг хориждаги ваколатхоналари орасида мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШ Давлат статистика департаменти ҳисоботида келтирилган. Ой давомида 281 нафар Ўзбекистон фуқаросига бу турдаги виза берилган.

Фото: «Дарё»

«Биз Green Card лотереясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Давлат статистика департаментининг апрель ойидаги сўнгги маълумотларига кўра, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси турли миллат вакиллари учун визалар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради», — дейилади элчихона хабарида.

АҚШнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 2022 йил апрель ойида қуйидагича миқдорларда иммиграцион визалар тақдим этган:

  • DV — 281 ta;
  • FX — 221 ta;
  • IR1 — 19 ta, IR2 — 7 ta, IR5 — 35 ta;
  • F2A — 16 ta, F2B — 10 ta;
  • CR1 — 5 ta, CR2 — 1 ta;
  • SE — 4 ta, F1 — 7 ta.

Маълумот учун, 2018 йилда Ўзбекистондан 2 114 446 киши бошқа давлат фуқароларига АҚШда яшаш имкониятини берувчи Green Card лотереясини ўйнаш учун ариза топширган. Бу кўрсаткич дунё бўйича Green Card ўйнаганларнинг 9 фоизини ташкил этади.