Ўзбекистондаги ADM Jizzakh заводида Lada автомобилларини тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросанот мажмуаси вазири Артак Камалянга таяниб «Известия» хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2021 йил октябрь ойидан бошлаб заводда Lada автомобилларини SKD йиғиш амалга оширилди: Vesta, XRay, Largus. 

Эндиликда ADM Jizzakh заводида корпусларни пайвандлаш ва бўяшни ўз ичига олувчи тўлиқ даврали ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда ADM Jizzakh’да Lada Vesta ва Lada XRay русумли автомобилларни ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Камаляннинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Lada автомобилларини ишлаб чиқариш асосан маҳаллий бозор учун амалга оширилади. 

Ўзбекистон йиғилиши «АвтоВАЗ» маҳсулотларини маҳаллий харидорлар учун қулайроқ қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Lada Xray ишлаб чиқарилиши тўхташи мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.