Америкалик киноактёр ва сценарийнавис Оуэн Уилсонга тегишли Tesla электромобилининг тўртта ғилдирагини ўғирлаб кетишди, деб хабар беради Motor. Жабрланувчининг сўзларига кўра, етказилган зарар 4 минг долларни ташкил этади, айни вақтда полиция ўғриларни қидириш билан шуғулланмоқда.

Фото: Wikipedia

Ўғрилик Оуэн Уилсоннинг Калифорниядаги шахсий уйи олдида содир этилган. Актёрнинг айтишича, у машинаси ғилдиракларсиз қолганини эрта тонгда пайқаб қолган. Ўтган тун давомида жиноятчилар электрокарнинг тўртта ғилдирагини ечиб олиб, яширинган.

Дискалар «покришка»лари билан тўрт минг долларга баҳоланган. Шу билан бирга, киноактёр Tesla’нинг қайси моделига эгали қилиши ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда бошпанасиз эркак Жонни Деппнинг Лос-Анжелесдаги уйига кириб олиб, ўзига ичимлик тайёрлаб, душ қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди.