Болаликдан бошлаб ҳаммага сабзавотларнинг фойдалари ҳақида айтилади ва бугунги кунда ҳам бу маҳсулотлар хавфсиз ҳисобланади. Аммо аслида ҳамма нарса бироз бошқача бўлиши мумкин. Баъзи сабзавотлар пишириш усулига қараб, соғлиқ учун потенциал хавфни ўз ичига олади. Мисол учун, агар сабзавотлар туз билан қовурилса, уларнинг фойдалари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Бошқа ҳолларда, баъзи экинларни етиштиришда пестицидларнинг қўшилиши одатий ҳолдир, шунинг учун рационни тузишда уларнинг айрим хусусиятларини инобатга олиш керак. Marie Claire нашри ҳар куни истеъмол қилиш организмга зарар келтириши мумкин бўлган сабзавотлар рўйхатини тақдим этди.

Фото: Marie Claire

Селдер

Шунчаки селдер истеъмол қилиш орқали калорияларни сарфлаш мумкин, деган фикрга қарамай, озуқавий моддаларга эга бўлмаган бу кўкат барча ўйлагандек соғлом эмас. У доимий равишда пестицидларнинг миқдори бўйича етакчи ўринни эгаллайди — АҚШ Қишлоқ хўжалиги Департаменти маълумотларига кўра, селдерда унинг 68 тагача тури топилган.

Исмалоқ

Бу маҳсулот ҳам деярли селдер билан бир хил. Исмалоқ анъанавий равишда энг фойдали кўкатлардан бири ҳисобланади, чунки у А ва К витаминларига бой ва саратонга қарши хусусиятларга эга. Бироқ, исмалоқда ҳам элликка яқин пестицид тури хавфи туғдириши мумкин.

Брокколи

Брокколи соғлиқ учун тўғридан-тўғри зарарли эмас, лекин у қоринни дам қилади. Брокколини шунинг учун ҳам вақти-вақти билан истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу сабзавотни салат ёки таомларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Брюссель карами

Брокколи сингари Брюссель карами газ тўплайдиган ва метеоризмнинг кучайишига олиб келадиган сабзавотдир. Бу унинг таркибидаги рафиноз ва сулфатга боғлиқ. Рафиноз трисахарид бўлиб, у ҳазм бўлмайди ва ферментланади.

Маккажўхори

Маккажўхори кўпинча жуда кўп ёғ ва туз билан пиширилади, бу соғлқ учун яхши эмас, лекин бу сабзавотнинг асосий муаммоси ҳам эмас. Маккажўхори истеъмол қилинганда, организм илгари билмаган оқсилларга дуч келади. Бу аллергияга қадар юқори сезувчанликка олиб келиши мумкин.

Булғори қалампири

Булғори қалампири, картошка ва бақлажон каби сабзавотларни тез-тез истеъмол қилиш яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Бу орқали жуда жиддий асоратлар пайдо бўлади: юрак касалликлари, саратон ва қандли диабет кабилар. Бироқ, тадқиқотлар ҳали тўлиқ якунланган эмас, шунинг учун агар уларни истеъмол қилганда, ўзгаришлар сезилмаса, давом этиш мумкин.

Картошка

Картошкада жуда кўп калий ва C витамини мавжуд бўлса-да, у одатда пўстидан тозаланади, бу эса тайёр маҳсулотдан клетчаткани чиқариб ташлайди. Бундан ташқари, картошка кўпинча туз билан қовурилади, бу эса сабзавотнинг ҳар қандай озуқавий қийматини деярли йўқ қилади. Агар картошка фрини ҳар куни истеъмол қилсангиз, бу саломатликда бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради.

Нўхат

Картошка ва маккажўхори каби нўхатда ҳам крахмал кўп. У глюкозага бой маҳсулот ҳисобланади ва уни мунтазам истеъмол қилиш килограмм ортиши, қонда шакарнинг кўпайиши ва ҳаддан ташқари очликнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Бу эса нўхат билан вазн йўқотишга ҳаракат қилмаслик яхшироқ эканини англатади.

Бақлажон

Бақлажон гўшт ўрнини босувчи ажойиб воситадир. У бошқа ингредиэнтларнинг хушбўйлиги ва турли хил таъмини осонгина ўзлаштиради. Афсуски, бу хусусиятнинг ҳам салбий томони бор: бақлажон шимгич каби хусусиятга эгалиги сабабли, у нафақат таъмни, балки барча ёғ, калория ва натрийни ҳам ўзлаштиради. Умуман олганда, бақлажондан воз кечиш осон эмас, лекин уни тайёрлаш усулига риоя қилиш мумкин.