Қуёшда тобланишни яхши кўрадиганлар, албатта, бунинг ножўя таъсири мавжудлигини унутмасликлари керак. Танани ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилмаслик натижасида терини пигмент — меланин ишлаб чиқариши унинг қорайишига олиб келади. Асосий сабаб UVA ва UVA нурлари бўлиб, улар турли узунликларга эга ва шунга мос равишда терига турли хил таъсир кўрсатади, деб ёзади The Symbol.

Фото: The Symbol

UVA — ультрабинафша нурларининг атиги 5 фоизини ташкил қилади ва қуёшда жуда кўп вақт қолиб кетганда терини қорайтиради. UVA нурлари эса тез ҳаракат қилади, терига чуқур кириб, келажакда намоён бўлувчи салбий таъсирлар сақланиб қолади. Улар ёш билан боғлиқ доғлар, тери қуриши, тери тешикларининг кенгайишига олиб келади, шунингдек, қариш жараёнини тезлаштиради ва меланома ривожланиш хавфини оширади.

Танани қуёшда тоблантиришнинг барча салбий таъсиридан ҳимоя қилиш учун ҳар куни SPF кремдан фойдаланиш ва уни йилнинг исталган вақтида ҳамда ҳар қандай об-ҳавода қўллаш керак. Ушбу восита қуёшдан яхши ҳимоя қилиш учун уни нафақат тўғри танлаш, балки уни кераклича қўллаш ҳам муҳимдир. Айнан шу босқичда кўпчилик катта хатога йўл қўяди. Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлар кўпинча оқ бўлгани учун терида маҳсулот изини қолдирмаслик мақсадида оз миқдорда қўлланилади. Натижада тери худди SPF’ни умуман қўлламагандек кўринишда тураверади.

Хўш, SPF’ни қанча қўллаш кераклигини қандай билиш мумкин? Ҳимоя даражаси — SPF’нинг рақамли қиймати (25, 30 ёки 50) терининг квадрат сантиметрига 2 мг қўлланади, бу ўртача 1/3 чой қошиқни ташкил этади. Қошиқдан фойдаланиш ҳар доим ҳам қулай бўлмаслиги мумкин, шунинг учун косметологлар «икки бармоқ» қоидасини ўйлаб топди. Кўрсаткич ва ўрта бармоқларни олдинга чўзиб, крем бутун бармоқ узунлиги бўйлаб сиқиб чиқарилади. Қабул қилинган крем миқдори ультрабинафша нурларидан, албатта, ҳимоя қиладиган зарурий меъёрдир.

Аммо бундай миқдордаги крем бир вақтнинг ўзида терида ноқулайлик туғдириши мумкин, шунинг учун эрталаб етарлича вақт бўлса, SPF’ни икки қатлам қилиб қўллаш мумкин. Биринчидан, бўйин ва қулоқларни эсдан чиқармасдан, керакли миқдорда кремни ярмини бутун юзга эҳтиёткорлик билан тақсимлаш, уни 15-20 дақиқа давомида намлаш ва кейин жараённи такрорлаш керак. Кремнинг иккинчи қатлами тўлиқ сўрилганида, унинг устидан макияж ҳам қилиш мумкин — SPF косметика қўллангандан кейин ҳам қуёшдан янада яхши ҳимоя қилади.