Дунё бўйлаб олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Англиянинг Веймут пляжидаги чағалайлар.

Фото: Getty Images

Эквадордаги туб аҳолининг норозилигига талабалар қўшилди.

Фото: EPA

Франция президенти Эммануэль Макрон НАТОнинг Руминиядаги базасига келди.

Фото: EPA

Шанхайда COVID-19 билан касалланган беморлар учун очилган деярли барча вақтинчалик шифохоналар ёпилади.

Фото: EPA

Парижда Eurosatory халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: Getty Images

Бавариядаги кўл яқинида сайр қилиб юрган одамлар.

Фото: Getty Images

Кучли ёмғир туфайли АҚШнинг Монтана штатидаги Еллоустоун дарёсида сув сатҳи рекорд даражага етди. Еллоустоун миллий боғига барча киришлар 34 йил ичида биринчи марта ёпилди.

Фото: «ТАСС»

Испанияда жазирама кузатилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Индонезиялик рассом Германиянинг Кассел шаҳридаги замонавий санъат кўргазмасида матбуот анжуманида нутқ сўзламоқда.

Фото: EPA

Санкт-Петербургда халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг асосий мавзуси «Янги дунё – янги имкониятлар».

Фото: «ТАСС»