Урушнинг бир юз ўн учинчи кунида Европанинг тўрт давлати Франция, Германия, Италия ва Руминия раҳбарлари расмий ташриф билан Киевга келди. АҚШ ҳукумати Украина томонида жанг қилаётган уч нафар америкалик йўқолганини маълум қилди. Лисичанск учун шиддатли жанглар давом этмоқда. Meduza 16 июнь куни олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Донбасс шимоли

Украина қуролли кучлари аскарлари Донецк вилояти, Маринка шаҳри кўчаларида. Шаҳар Донецкнинг ғарбий қисмидаги фронт чизиғида жойлашган ва 2015 йилда урушнинг энг дастлабки босқичларида катта зарар кўрган.

Фото: Reuters

Лисичанскдаги харобалар орасида тўкилган қон. Шаҳардан Баҳмутгача бўлган магистралда оғир жанглар бўлиб ўтмоқда, Лисичанск рус қўшинлари томонидан доимий равишда ўққа тутилмоқда.

Фото: AP Photo

Полиция зобити Маринкадаги тинч аҳолини эвакуация қилиш пайтида бомба бошпанасида ҳеч ким қолиб кетмаганини текширмоқда.

Фото: Reuters

Лисичанскда ҳаво тревогаси чалинмоқда.

Фото: AP Photo

Лисичанскда сув учун навбат. Доимий ўққа тутишлар оқибатида шаҳарда фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, сув таъминотига зарар етган.

Фото: Reuters

Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти Донецк вилояти узра пастлаб учмоқда.

Фото: Getty Images

Украина Қуролли Кучларининг аскарлари Краматорскдаги скамейкада. Славянск-Краматорск шаҳар агломерацияси Россия қўшинларининг асосий нишонларидан биридир. Донбасс учун кураш давом этмоқда.

Фото: Anadolu

Киев вилояти

Украина ва Франция президентлари Владимир Зеленский ва Эммануэль Макрон Франция, Германия, Италия ва Руминия етакчиларининг Украинага ташрифи якунлари бўйича қўшма матбуот анжуманидан сўнг қучоқлашмоқда.

Фото: Reuters

Украина Миллий гвардияси аскарлари февраль ойи охирида Киев яқинида уриб туширилган Россиянинг Ми-35 вертолёти бўлагини сувдан тортиб олмоқда.

Фото: Reuters

Харьков вилояти

Харьков яқинидаги Россия босқинидан озод қилинган қишлоқда снаряд билан вайрон қилинган йўл. Харьков вилоятининг бир қисми ишғол остида қолмоқда, Харьков ва унинг атрофи доимий ўққа тутилмоқда. Amnesty International Россияни Харьков вилоятидаги аҳоли пунктларини кассетали ўқлар билан доимий ўққа тутгани учун ҳарбий жиноятларда айблади.

Фото: Reuters

Украина кучлари томонидан қайтариб олинган ҳудудлардаги ёниб кетган машина.

Фото: Reuters

Харьков яқинидаги илгари оккупация қилинган қишлоқда граната қолдиғи.

Фото: Reuters

Харьковда Украина Қуролли кучларининг аскари Россия кучлари томонидан ўт очилаётган пайтда хавфсиз жойга югурмоқда.

Фото: Reuters