Ҳаво иссиқ вақтида одамлар ўзи билан доим бир баклажка сув олиб юриши керак. Албатта, ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда бир марта пластик бутилкаларни қайта ишлатмаслик ҳақида ўйласа керак, чунки улар анча арзон. Аммо ундан қайта фойдаланиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳамма ҳам билмайди. Grazia нашри нега баклажкалардан бир марта фойдаланиш кераклигини маълум қилди.

Фото: Grazia

Албатта, баклажкага сув қуйилса, тоза кўринади. Бироқ кейинчалик бундай бўлмайди. Ишлаб чиқарувчи компаниялар турли хил материаллардан идишлар ясайди, пластмасса бўйича мутахассис бўлмасангиз, бир марта ишлатиладиган баклажкадан икки марта фойдаланиш ғоясидан воз кечган маъқул.

Баъзи идишларда заҳарли кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар идишга зарар етганда, масалан, майда ёриқлар бўлса, суюқликка тушиши мумкин. Уларнинг сони аҳамиятсиз, шунинг учун пластик идишни камдан-кам ҳолда қайта ишлатилса, соғлиққа таъсир қилмаслиги мумкин. Бироқ бу одатни доимий такрорлаш саломатликда бир қанча муаммолар пайдо бўлишига олиб келади.

Яъни, баклажкадан суюқлик ичилганда, оғиз бўшлиғидан бактериялар идишга киради, улар баклажканинг деворларида, шунингдек, кўринмас энг кичик ёриқларда фаол равишда кўпаяди ва тўпланади. Шу сабабли контейнерни хавфсиз қайта ишлатиш учун уни бутунлай тозалаб бўлмайди. Натижада, овқат ҳазм қилиш бузилиши, кўнгил айниши, бош оғриғи ва чарчоқ ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Саломатликни асраш учун қайта фойдаланиш мумкин бўлган идишларни сотиб олиш яхшироқ. Аммо ҳар сафар фойдалангандан кейин уни ювишни унутмаслик керак. Акс ҳолда унда бактериялар ҳам кўпая бошлайди, бу саломатликка салбий таъсир қилади. Мутахассислар барча микробларни ўлдириш учун идишни махсус чўтка ва восита билан тозалашни тавсия қилади.