Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони ёрилиб кетгани ва натижада атрофни сув босгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмагани, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. «Ўзбекгидроэнерго» модернизация лойиҳаси доирасида синов ишлари олиб борилаётган босимли сув қувури тўсини шикастланиб, қўшимча 40 метр куб/сония атрофида сув миқдори ГЭС биноси орқали чиққанини билдирди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сув омборидаги ҳолат юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди. У Сариосиё туманидаги Тўпаланг сув омборида бўлиб, ҳақиқий ҳолатга изоҳ бериб, ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлаган.

Ўзбекистонликлар модернизация қилинаётган ГЭСда содир бўлган ҳолатга қандай муносабат билдирди? «Дарё» жамоатчилик томонидан айтилган фикрларни бир жойга тўплади.

Ростини айтинглар, Сардобадаги лаққа балиқларни ким Тўпалангга ташлаганди?!

Муслим Мирзажонов, журналист

– Мана, қарагин: бу ерга биз сув омбори қурамиз, кейин сизлар мана бу томонидан келиб дамбани тешасизлар...

#4ungalla4und)

«ТилиҒирром» Telegram канали

40 куб метр сониясига чиққандир. Шунчагина сув чиқса, унақа оқмаслиги керак эди. 40 куб 40 тонна ҳажмдаги сув дегани.

Сув оқиши эса 40 тоннага ҳечам ўхшамайди-да.

Толиб Раҳматов, журналист

«Яна лаққа балиқлар айбдор бўлиб чиқади»

Яна лаққа балиқлар айбдор бўлиб чиқади.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг ГЭСда сув тошиб кетган.

Сардоба сув омборини ҳам «Тўпаланг»дагилар қурган ва сувдан қуруқ чиққан эди.

«Troll.uz» Telegram канали

«Бўлди-да энди»

Бутун Ўзбекистонни сувга ғарқ қилиб юбормагунча ишдан кетмайди, шекилли, бу Сангинов деганлари... Бўлди-да энди... Ҳали Сардобанинг юракни сув билан босган аламлари қуригани йўқ. Энди буниси.

Нурбек Алимов, блогер

«Ишончдан чиқиш ёмон нарса-да»

Тўпаланг сув омборида машнақа ҳолат экан.

Ўзбекгидроэнерго ваҳимага ўрин йўқ деб муносабат берибди.

Энди одам ҳавотирга тушади-да, гидроэнергиячилар. Ахир бу Ўзбекгидроэнерго, ахир бу Тўпаланг, ахир бу Сангинов! Ишончдан чиқиш ёмон нарса-да.

Баҳодир Аҳмедов, блогер

«Одамларни тинчлантириш ҳар доим шундай бўлиши, шу даражада бўлиши керак»

2021 йил январида Сирдарёда ваҳимали миш-миш тарқалган: Тожикистондаги Қайроққум сув омбори ёрилиб кетибди, суви Сирдарё вилоятига босиб келаётганмиш. Бир-икки киши ҳазиллашиб (улар кейинчалик судланди ҳам шекилли), қайсидир тармоққа шу гапни қўйиб юборган. Қайроққумдан сув тошиб чиқаётганини тасдиқловчи бирор видео ҳам, сурат ҳам бўлмаган. Сардоба фалокатининг хотираси ҳали эсдан чиқиб улгурмагани учун одамлар ярим кечаси уйларини ташлаб, оммавий равишда Тошкент ё бошқа хавфсиз томон ҳаракатлана бошлаган.

Хуллас, даҳшатли ваҳима. Тасаввур қилинг, юзлаб машиналар кўчаларни тўлдириб, маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда. Шундай вазиятда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев одамларнинг олдига ўзи чиқиб, ҳаммани уй-уйига қайтишга чақирган, ваҳимага, хавотирга ҳеч қандай ўрин йўқлигини одамларга айтган. Тошкентдаги масъуллар эса ярим тун бўлишига қарамай, ОАВларни ишга солиб, сирдарёликларни хотиржам қиладиган маълумотларни тезкорлик билан берган.

Одамларни тинчлантириш, менимча, ҳар доим шундай бўлиши, шу даражада бўлиши керак. Сирдарёдаги ўша ваҳимадан фарқли ўлароқ, бугун биринчи тарқалган видеоларда тўғонга ўхшаш жойдан тошиб чиқиб сув атрофни тўлдирганини кўриш мумкин эди — бунақанги манзара, албатта, ўша ерда яшаётган аҳолини ваҳимага солади. Тайинли ахборот бўлмагани учун, одамларни хотиржамликка чақириши мумкин бўлган шахсларнинг баёноти йўқлиги учун ҳам аҳоли йўқ хавфдан тартибсиз қоча бошлайди.

Ҳалиям бўлса, бир мунча тинчлантирадиган ахборотлар, баёнотлар берилди, яхшиямки, электр таъминотида жойида, алоқа узилмаган. Ҳамма бало бир бўлиб келса, Бухородаги каби ҳолат такрорланиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бу кейсда ахборотни етказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам бор, албатта.

Муҳрим Аъзамхўжаев, журналист

«Сангиновлар сулоласи қачондир бўлиб ўтаётган ишларга жавоб берармикан?»

Хуршид Далиев, журналист

Twitter фойдаланувчилари ҳам ҳолат бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Фото: Twitter