Ҳар йили Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан бутун дунё бўйлаб яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати эълон қилинади. Бу йилги натижаларга кўра Тошкентда яшаш шароити бироз яхшиланган.

Фото: "Дарё"/ Мадина Нурман

Рейтинг 172 шаҳарда яшаш шароитларини беш тоифадаги 30 дан ортиқ омилларга асосланган — барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳит, таълим ва инфратузилма.

Деярли барча шаҳарлардаги каби Тошкентда ўтган йилдан бери вазият деярли ўзгармаган — индекс 55—58 атрофида (100 дан).

2022 йилда вазият бироз яхшиланганига қарамай, Ўзбекистон пойтахти ҳали ҳам яшаш учун у қадар қулай бўлмаган шаҳарлар қаторида қолмоқда.

Таққослаш учун, Тошкент Найроби (Кения), Бангалор (Ҳиндистон) ва Тунис каби шаҳарлар билан бир поғонада жойлашган.

Дунёда вазият қандай?

Охирги бир неча йилдагидек биринчи ўринни Вена (Австрия) эгаллаган. Ундан кейин Копенгаген (Дания) ва Цюрих (Швейцария) жой олган.

Биринчи бешталикка, шуниндек, Калгари (Канада) ва Ванкувер (Буюк Британия) кирган. Уларнинг ҳаммасида индекс 95—99 атрофида.

Охирги ўринларни эса Дамашқ (Сурия), Лагос (Ҳиндистон), Триполи (Ливия), Жазоир (Жазоир) ва Карачи (Покистон) эгаллаган. Уларнинг ҳаммасида индекс 30—38 атрофида.