Бугун, 23 июнь куни «Ласковий май» гуруҳи солисти, 80 йиллар охири 90 йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этгани ҳақида хабар қилинди.

Фото: Getty Images

Юрий Шатунов 1973 йил 6 сентябрда туғилган бўлиб, отаси ва онасидан эрта айрилган. Болалар уйида катта бўлган. Оренбургдаги интернатда бадиий тўгарак раҳбари бўлган Сергей Кузнецов билан танишув унинг ҳаётида туб бурилиш ясайди. Юрий Шатунов 1986 йил у билан биргаликда «Ласковий май» гуруҳини ташкил қилади.

Мазкур гуруҳ томонидан яратилган «Белие рози», «Лето», «Пуст будет ноч», «Седая ноч», «Ну, что же ти…», «Таюший снег» каби қўшиқлар тез орада хитга айланади.

Юрий Шатунов Ўзбекистонда машҳур бўлган гуруҳ — «Болалар» гуруҳи билан яқин ҳамкорликда бўлиб, гуруҳнинг концертларига мунтазам равишда ташриф буюрган.

Қўшиқчининг вафотига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.