«Ласковий май» гуруҳи солисти Юрий Шатунов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Қўшиқчининг ўлимидан олдинги сўнгги ҳолати тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода қўшиқчининг дўстлари уни яқин орадаги касалхонага олиб келишгани акс этган. У ердан Шатунов тез ёрдам машинасида Домодедово касалхонасига олиб кетилаётганда вафот этган.

Кеча оммавий ахборот воситаларида Юрий Шатуновнинг продюсери Андрей Разинга қарши судда ғалаба қозонгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шатунов қўшиқларга бўлган ҳуқуқлар бўйича продюсерини судга берганди. Суд бу даъво бўйича Юрий Шатунов ҳақ экани бўйича ҳукм чиқарган.

Қўшиқчининг ўзи суддаги ғалабада кейинги вазиятга шундай изоҳ берганди: «Менда муаллифлик ҳуқуқи бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати бор. Андрей Разиннинг менга қарши қилмоқчи бўлган ҳаракатларини мен ‘ўлим олдидан талваса’ деб атайман».

Фото: Google қидирув тизимидан скриншот

Юрий Шатунов 6 сентябрь куни 49 ёшга тўлган бўларди.