ФИФА ташкилоти терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 6 поғона юқорилаб, 77-ўринда қайд этилган. ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси Хитойни ортда қолдириб, 10-поғонага кўтарилиб олди. Дастлабки учлик эса Эрон, Япония ва Жанубий Кореяга тегишли.

Сречко Катанец шогирдлари июнь ойида Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичида иштирок этиб, унда Шри-Ланка, Мальдив ороллари ва Таиланд терма жамоалари мағлубиятга учратди.

Умумий рейтингда Бразилия терма жамоаси пешқадамликни сақлаб турибди. Аргентин учинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, Дания яна ўнликка қайтган.

ФИФА рейтинги:

  1. Бразилия — 1837
  2. Бельгия — 1821
  3. Аргентина — 1770
  4. Франция — 1764
  5. Англия — 1737
  6. Испания— 1716
  7. Италия — 1713
  8. Нидерландия— 1679
  9. Португалия — 1678
  10. Дания — 1665

ОФК:

23. Эрон — 1559

24. Япония — 1553

28. Жанубий Корея — 1526

39. Австралия — 1483

49. Саудия Арабистони — 1441

53. Қатар — 1436

69. БАА — 1346

72. Ироқ — 1339

75. Уммон — 1323

77. Ўзбекистон — 1307

78. Хитой — 1304

88. Сурия — 1289