Вазн ташлаш учун тўғри овқатланиш керак — бу ҳаммага маълум. Аммо ҳамма ҳам тўғри ичиш бу билан бир хил даражада муҳимлигини билмайди: биринчи навбатда, албатта, сув, лекин чой ва қаҳвага ҳам эътибор бериш керак. «Новий очаг» нашри озиш жараёнини тезлаштириш учун ушбу тетиклантирувчи ичимликлардан қандай фойдаланишни маълум қилди. Аммо унутмаслик керак, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Вазн камайтириш учун қаҳвани қачон ичиш керак?

Фото: «Новий очаг»

Нонуштадан кейин қаҳва ичинг

Ҳеч қачон оч қоринга қаҳва ичманг: кофеин ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилиши мумкин. Аммо эрталабки овқатни иссиқ ичимлик билан тугатиш — кофеин метаболизмни яхшилашга олиб келади, кейин эса кун давомида метаболизм 8-11 фозига тезлашади.

Машқ қилишдан 40 дақиқа олдин бир чашка қаҳва ичинг

Спорт ва машғулотларни самарали бўлиши учун машғулотдан 40 дақиқа олдин бир чашка қаҳва ичиш тавсия этилади: кофеин кучли энергия билан таъминлайди.

Ётишдан 4 соат олдин қаҳва ичинг

Соғлом уйқу нафақат саломатлик, балки гўзал қомат учун ҳам зарурийдир. Агар инсон етарлича ухламаса, эртаси куни хавфли овқатланиш одатларига кўпроқ мойил бўлиб, калория ва транс ёғларга бой овқатларни истеъмол қилади. Бундан ташқари, уйқусиз тундан кейин фаолроқ ишлаб чиқариладиган кортизол ҳам килограмм ортишига ҳисса қўшади.

Фақат қора қаҳва ичинг

Сут, қаймоқ, шакар ва айниқса сироплар ичимликни янада мазали қилиши мумкин, аммо улар соғлиққа ҳам, организмга ҳам фойда келтирмайди. Агар қора қаҳвани умуман ичолмасангиз, асал ва ёғсиз сут қўшинг мумкин, лекин бошқа шакарли қўшимчалардан сақланинг. Унутмангки, сутга асосланган стандарт қаҳва ичимлиги ва сиропи ширинлик каби кўп калорияни ўз ичига олиши мумкин!

Меъёрни ошириб юборманг

Қаҳванинг максимал хавфсиз суткалик меъёри 400 милилитрни ташкил қилади. Бундан кўпи юрак-қон томир ва асаб тизими учун хавфлидир. Кучли стресс ҳам вазн сақлашга ёрдам бермайди!

Вазн камайтиришда қандай чойлар фойдали?

Фото: «Новий очаг»

Оқ чой: ёғ ҳужайраларини йўқ қилади

2009 йилда Nutrition and Metabolism журналида чоп этилган тадқиқот оқ чой экстракти ёғ ҳужайраларининг парчаланишини тезлаштиришини тасдиқлади. Олимларнинг фикрича, бу таъсирга ёғ ҳужайраларини том маънода синдиришга ёрдам берадиган махсус антиоксидантнинг юқори миқдори туфайли эришилади.

Кўк чой: метаболизмни рағбатлантиради

Ушбу турдаги чой антиоксидантни ҳам ўз ичига олади, аммо унинг кучи бошқача. Кофеин таркиби бўйича чемпион бўлган кўк чой метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, фаол ҳаёт тарзини сақлаб қолиш учун зарур бўлган энергияни беради.

Қора чой: ёғларнинг сўрилишини тўхтатади

Агар рационда ёғли овқатлар кўп бўлса, қора чой ҳам бўлиши шарт, чунки у ёғларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади ва килограмм ортишининг олдини олади. Ушбу ичимлик таркибида ёғларнинг сўрилишини тўхтатишга ёрдам берадиган махсус ўсимлик бирикмалари полифеноллари — афлавинлар ва арабубинлар мавжуд. Бундан ташқари, баъзи тадқиқотлар қора чойнинг диабет ривожланиш хавфини камайтириш қобилиятини тасдиқлайди.

Ялпизли чой: очликни камайтиради

Аслида ялпизли чойни ичишнинг ҳожати йўқ, уни шунчаки ҳидлаш кифоя. Иезуит университети тадқиқоти ялпиз ҳиди очликни бостиришини тасдиқлади: беш кун давомида ҳар икки соатда ялпиз ҳидини ҳидлаган тадқиқот иштирокчилари калория ва шакарни камроқ истеъмол қилди. Шундай қилиб, ялпиз чойини ҳидлаш орқали вазн камайтириш мумкин.

Занжабилли чой: тўқлик ҳиссини узайтиради

Занжабилли чой сеҳрли ичимлик бўлиб, қон босимини меъёрлаштиради, қонда шакар миқдорини пасайтиради, яллиғланишни енгиллаштиради. Шунингдек, тўқлик ҳиссини узоқроқ муддатга узайтиришга ёрдам беради. Шундай экан, овқатни бир пиёла занжабилли чойи билан якунлаш тавсия этилади.

Арпабодиёнли чой: ухлаётганда озишга ёрдам беради

Арпабодиён организмдаги мелатонин даражасини оширишга қодир, бу уйқуни тартибга солади ва метаболизм учун ҳам жавобгардир. Гранада университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари тасдиқлаганидек, арпабодиёнли чойни мунтазам истеъмол қилиш вазн йўқотишни тезлаштиришга ёрдам беради ва бу уйқу пайтида ҳам содир бўлади.

Мойчечакли чойи: стрессни енгиллаштиради

Ётишдан олдин бир чашка мойчечакли чой ичиш — ажойиб танлов. Биринчидан, бу ичимлик қонда шакар даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Иккинчидан, у тинчлантирувчи хусусиятларга эга ва стрессдан халос бўлишга ҳисса қўшади. Агар асабийлашиш ва гамбургер ёки картошка фри истеъмол қилиш истаги пайдо бўлса, бир пиёла мойчечакли чой ичиш тавсия этилади.